"Интер" чипта сотишдан рекорд даромад топди
27 апр 2018 14:58
Янгиликлар
"Интер" чипта сотишдан рекорд даромад топди
"Интер" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги Италия чемпионатининг 35-тур учрашувида аншлаг кутилмоқда.
Ўйинга барча 78 328та чипта сотиб бўлинди.
Чипта сотувидан даромад 5 млн. евродан кўпроқ бўлди ва бу А Серия ўйинлари тарихидаги рекорд натижага айланди.
Бу баҳсга "Ювентус"нинг 10 миндан ортиқ мухлиси тушиши кутилмоқда.
Ушбу ўйин икки жамоа учун жуда муҳим. "Интер" Чемпионлар лигаси учун кураш олиб боряпти, "Ювентус" эса "Наполи" билан чемпионликка курашмоқда.
Ўйин 28 апрель куни Миланда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар