"Интер" "Бавария"дан нархни пасайтиришни сўради

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018, 17:45
"Интер" "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видални харид қилиш борасида ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли футболчи А Серияга қайтмоқчи, Мюнхен клуби раҳбарияти эса уни қўйиб юборишга тайёр. Шунга қарамасдан "Интер" хавбекни сотиб олишга тайёр эмас, чунки "Бавария" чилилик учун 30 млн. евро талаб қилмоқда. Италияликлар немис клубидан нархни пасайтиришни сўрашди.

Видалнинг "Бавария" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Ярим ҳимоячи 2011-2015 йилларда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›