"Интер" "Барселона" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга тайёр!

Mirjalol Normatov
24 май 2020, 12:12
"Интер" ушбу мавсум якунланганидан кейин "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўз навбатида Милан клуби футболчи АПЛда ўйнаш истагидан воз кечиб, "Интер" учун жон куйдириши кераклигини истамоқда.

"Барселона" эса Умтитига бўлаётган қизиқишдан фойдаланиб, "Интер"дан Лаутаро Мартинесни сотиб олиш имкониятларини чамаламоқда. Форварднинг товон пули 111 млн еврога тенг.

Олдинроқ каталонияликлар Умтитини 50 млн евро эвазига сотиб юбориши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

Умтити эса фаолиятини АПЛда давом эттиришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es