“Интер” аъзолари коронавирусга тест топширди

Eldor Akmurzayev
17 май 2020, 20:20
“Нерадзуррилар” футболчилари, мураббийлар штаби ҳамда клуб ходимлари COVID-19 таҳлилидан ўтишди.

Жамоа расмий сайтида ёзилишича, уларнинг барчаси салбий (ҳеч нарса аниқланмади) натижа берган, Энди "Интер" махсус эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда машғулотларга киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Италия бош вазири Жузеппе Конте 18 майдан бошлаб барча А Серия жамоаларига тўлиқ таркибда машқларга қайтиш учун рухсат берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: inter.it