

"Кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимоянинг чап қанотида Эмерсондан фойдаланишни маъқул кўрмоқда. Шу сабабли "Челси" раҳбарияти Маркос Алонсо борасида келадиган барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
29 ёшли испаниялик ҳимоячи учун Миланнинг "Интер" клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Итальян клуби Алонсони кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Маълумот учун, Маркоснинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланади.



