UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

"Inside": Бобир Абдихолиқовга Европанинг қатор жамоалари ва МЛС клубларидан қизиқиш юқори Янгиликлар

"Inside": Бобир Абдихолиқовга Европанинг қатор жамоалари ва МЛС клубларидан қизиқиш юқори

Қаршининг "Насаф" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга хориждан кўплаб таклиф ва қизиқишлар учрамоқда.

Бу ҳақда Бобир АБдихолиқовнинг трансфери билан боғлиқ эксклюзив маълумотларни Шаҳбоз Беғамов сайтимизга маълум қилди.

Айни пайтда Польша, Словения, Грециянинг қатор жамоалари Бобир Абдихолиқовга жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, ҳужумчининг хизматига МЛС клублари ва Туркиянинг "Кайсериспор", "Денизлиспор" ва "Эрзурум" жамоаларидан қизиқиш мавжуд.

Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига яна Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасидан жиддий таклиф мавжуд. Хусусан жамоа бош мураббийи Алексей Шпилевскийга Абдихолиқовнинг ўйини манзур келган ва мутахассис Бобирни жамоага олиб келишга қизиқмоқда.

Айни пайтда "Насаф" билан шартномаси якунланган ва эркин агентга айланган Бобир Абдихолиқов ва футболчининг агентлари дастлаб устувор бўлган чемпионатдан якуний қарорни кутишмоқда ва кейинчалик қолган таклифларни кўриб чиқишни режа қилишган. Ҳозирда қатор чемпионат вакиллари билан музокаралар давом эттирилмоқда.


Бобир Абдихолиқовга Осиё қитъасидан ҳам таклифлар тушган. Бироқ Бобир ва футболчининг вакиллари учун биринчи ўринда Европа варианти устувор бўлиб турибди. Бобир Абдихолиқовга Европага Осиёга нисбатан камроқ маош эвазига бўлса ҳам кетишни ва футболчи сифатида ўсишни мақсад қилган.

Рейтинг: +110   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика