

"Руни 31 ёшга тўлди, у эса ҳозиргача ҳар учрашувда майдонга тушади. Аммо унинг МЮдаги вақти ўтди. Агар мен унинг ёшида шундай ҳолатган тушганимда, МЮда қолмаган бўлардим. Клуб унга янада кўпроғини таклиф қила олмайди, захирада ўтиргандан, бошқа жамоага кетиш лозим. Хитой ва АҚШ ҳақида гап-сўзлар бўлди, аммо Руни ҳали инглиз футболига фойда келтира олади деб ўйлайман" - дейди Инс.
Жорий мавсумда Руни АПЛнинг 17 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли пас берди.



