UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Инфантинонинг футболдаги ислоҳотлари давом этади Янгиликлар

Инфантинонинг футболдаги ислоҳотлари давом этади

ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматига ўзгартириш киритмоқчи.

Амалдор бу турнир иштирокчилари сонини ҳам оширишни режалаштирган. Унинг таклифи бўйича иштирокчи жамоалар сони 7тадан 16тагача оширилиши мумкин. Бундан олдинроқ, «Барселона» директорлари кенгаши шундай ташаббус билан чиқишганди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу турнир қитъалараро кубок ўрнига жорий этилган.

Сентябрь ойида Жанни Инфантино терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати қатнашчилари сонини 32тадан 40 ёки 48тагача ошириш таклифини билдирганди. Бу масала йил охиригача ҳал этилиши керак.

ФИФАнинг Цюрихда бўлиб ўтган йиғилишида 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш тамойили маъқулланди.

2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аризалар 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини қабул қилаётган футбол федерациялари (УЕФА ва ОФК) таркибига кирмайдиган давлатлардан қабул қилинади.

Европа давлатлари агар бошқа қитъадаги даъвогарлар техник ёки молиявий талабларга жавоб бермасагина жаҳон чемпионатини ўтказишга умид қилишлари мумкин, деб маълум қилинди ФИФА расмий сайтида. Шу билан бирга, бир нечта давлатлар жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

2026 йилги мундиални ўтказишга асосий даъвогар АқШ ҳисобланади. ФИФА 2026 йилги мундиал иштирокчилари сонини 40 ёки 48тага ошириш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Жанни Инфантино журналистларга маълум қилган.

Жаҳон биринчилиги форматини ўзгартириш таклифи Цюрихда жума куни бўлиб ўтган йиғилишда кўриб чиқилади. 9 январида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишгача қабул қилинади.

ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ўз вақтида португалиялик футбол юлдузи Луиш Фигу томонидан илгари сурилганди. ФИФА раҳбарлиги учун номзод бўлган Фигу мундиал иштирокчилари сонини 32тадан 40та ёки 48тагача ошириш таклифини берганди. Кейинроқ, ўша вақтда УЕФА бош котиби, ҳозирда ФИФА президенти бўлган Жанни Инфантино ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Жаҳон чемпионатларида 1998 йилдан буён 32тадан терма жамоа қатнашиб келмоқда. Унгача, 1982 йилдан буён иштирокчи терма жамоалар сони 24тадан бўлган. 1930 йилда Уругвайда ўтказилган илк турнирда 13та миллий терма жамоа ғолиблик учун курашганди. 2018 ва 2022 йилларда Россия ҳамда қатарда бўлиб ўтадиган мундиалларда 32тадан терма жамоа иштирок этади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика