Иньеста: "Барселона"га янги сифатли футболчилар керак эди"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2016, 12:01
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг фикрича, клуб трансфер бозорида жуда яхши ишлади.

"Сафимизга юқори даражада тўп тепадиган ёш футболчилар қўшилди, улар "Барселона"да ўсишади. Биз жамоа кучлироқ бўлишини истаймиз, шу сабабли янги сифатли ўйинчилар керак эди. "Барса"да доимо жаҳоннинг энг яхши футболчилари тўп тепишади. Мақсадимиз - барча турнирларда ғалаба қозониш ва биз бунга қодир таркибга эгамиз" - дейди Иньеста.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com