Иньеста 30 апрелгача қарор қабул қилиши керак
15 мар 2018 11:11
Янгиликлар
Иньеста 30 апрелгача қарор қабул қилиши керак
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан (3:0) сўнг, келажаги ҳақидаги ғояларни айтиб берди.
"30 апрелгача "Барселона"да қолиш ёки Хитойга кетиш қарорини қабул қилишим керак. Ҳозир мен ва клуб учун қай бири яхши эканлигини аниқлаш лозим" - дейди Иньеста.
Олдинроқ, Иньестага Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби қизиқиш билдираётгани, хитойликлар футболчига йиллик маоши 35 млн. евро таклиф қилгани хабар берилган эди.
Фикрлар