Инчеон-2014. Саудия Арабистони гуруҳдан қандай чиқди?

Narzulla Saydullayev
23 сен 2014, 14:55
26 сентябрь куни Осиё ўйинларининг 1/8 финалида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўйнайди.
Рақибимиз "A" гуруҳида иштирок этиб Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни олди.

Испаниялик Лоренцо Антолинез бошчилигидаги Саудия Арабистони дастлабки турда Лаосни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Навбатдаги турда араблар мусобақа мезбонларига 0:1 ҳисобида таслим бўлишди. Якуний турда бўлажак рақибимиз Малайзияни ҳам 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда таслим қилди.

Саудия Арабистони Осиё ўйинларига ёши катта футболчиларни олиб келмаган. Барча футболчилар 22 ёшдан кичик. Уч нафар футболчи 1995 йилда туғилган, улар орасида асосий посбон Абдуллоҳ Ал Арраф ҳам бор.

Саудия Арабистони – Лаос 3:0
Голлар:
С. Ал Шеҳри, Р. Ал Гамди, М Канобаҳ.
Саудия Арабистони: 1.Абдуллоҳ Ал Арраф, 2.Мазен Муҳамад, 3.Абдуллоҳ Маду, 4.Абдуллоҳ Ал Ҳафис, 7.Муҳаммад Ал Ҳарси (8.Раид Ал Гамди, 46), 9.Аҳмад Ал Шеҳри (12.Мажид Канобаҳ, 46), 11.Абдулазиз Ал Биши, 13.Абдулрахмон Ал Рио, 16.Абдуллоҳ Отайф (10.Абдулкарим Ал Қаҳтони, 77), 17.Закария Ал Судани, 19.Солиҳ Ал Шеҳри.


Жанубий Корея – Саудия Арабистони 1:0
Саудия Арабистони:
1.Абдуллоҳ Ал Арраф, 2.Мазен Муҳамад (14.Омар Ал Доҳаим, 16), 3.Абдуллоҳ Маду, 4.Абдуллоҳ Ал Ҳафис, 6.Муҳаммад Ал Фатил (10.Абдулкарим Ал Қаҳтони, 55), 8.Раид Ал Гамди, 11.Абдулазиз Ал Биши, 12.Мажид Канобаҳ, 13.Абдулрахмон Ал Рио, 17.Закария Ал Судани, 19.Солиҳ Ал Шеҳри (9.Аҳмад Ал Шеҳри,79).


Малайзия – Саудия Арабистони 0:3
Голлар:
А. Ал Ҳафис, М. Канобаҳ, А. Ал Шеҳри
Саудия Арабистони: 1.Абдуллоҳ Ал Арраф, 2.Мазен Муҳамад, 3.Абдуллоҳ Маду, 4.Абдуллоҳ Ал Ҳафис, 5.Ҳусаин Ал Монассар (16.Абдуллоҳ Отайф, 67), 10.Абдулкарим Ал Қаҳтони, 11.Абдулазиз Ал Биши (7.Муҳаммад Ал Ҳарси, 81), 12.Мажид Канобаҳ, 13.Абдулрахмон Ал Рио, 17.Закария Ал Судани, 19.Солиҳ Ал Шеҳри (9.Аҳмад Ал Шеҳри, 53).


"A" гуруҳиЎЮДМТ-НО
1Жанубий Корея33006-09
2Саудия Арабистони32016-16
3Малайзия31024-63
4Лаос30030-90

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia