UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  4 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  6 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти? Янгиликлар

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?

IMHO (in my humble opinion) - менинг ожизона фикримча. Инглизлар бирор бир таклиф ёки фикр беришда кўпинча IMHO сўзидан фойдаланишади. У ёйиб чиқилганда қандай ўқилишини ва ўзбек тилига қандай таржима бўлишини юқорида келтирдим.

Ижтимоий-сиёсий нашрда фаолият олиб бора туриб маълум масала юзасидан матбуот хизмати билан боғланишга кўп тўғри келиб қолади. Бу ўринда турли ҳолатга дуч келаман: баъзида матбуот хизматидан аниқ маълумот оласиз, баъзида эса бунинг аксига дуч келасиз (шундай матбуот хизматлар бор, улар билан боғланиб ҳам бўлмайди). 

Спортда, хусусан, футболда матбуот хизматларида бошқача ҳолатга дуч келаман. Aхборот хизмати раҳбаридан клубдаги баъзи маълумотлар сўралгани одатда билмаслигини билдиради. Бунга ўрганиб ҳам қолган киши. 

Ёки бошқа тоифа матбуот котибларидан бирор вазият юзасидан изоҳ сўралса аввал хабарни инкор этиб, сўнгра сайтни гўёки "ёлғон маълумот тарқатишда" айблайди. Ваҳоланки журналистикада манбалар орқали маълумот бериш бу нормал ҳолат. Исмини сир қолишни истаган манба бизга қандайдир маълумот етказса (албатта, манба бўлганда ҳам ишончли манба бўлиши керак!) ва ўша хабар эълон қилинса бу ёлғон ахборот бўлмайди. 

"Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров билан интервью қилганимда бир яхши фикрни берган эди: "матбуот хизмати расмий ахборот беради", деган эди у. 

ЎФA матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам матбуот хизматлари "эшитдик-да" ёки қандайдир манбаларга таяниб эмас, балки расман тасдиқланган хабарни беришни айтиб ўтган. Бу мутлақо тўғри фикрлар. 

Маълумот учун, одатда "Championat.asia" томонидан манбаларга таяниб чиқарилган хабарлар расман ўз тасдиғини топади!

Ёки бошқа бир тоифадаги матбуот котиблари эса клубдаги бош мураббийнинг буйруғига қараб иш қилади. Дейлик бирор футболчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушса уни мураббий рухсат бермаса клуб матбуот хизмати эълон қилмайди. 

Яқинда "Локомотив" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентда, айнан "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Лекин мезбон жамоа ушбу баҳс ҳақида ўйиндан кейин маълумот берди (шунда ҳам фақат натижа ва фотогалерея. Таркиблар ҳақида маълумот йўқ!) Тожикистон клуби эса ўйин куниёқ маълумот етказди, ўйин ҳақида маълумотлар бериб турди. "Championat.asia" ҳам бу ўйин ҳақида ёзди, "Локо" матбуот хизмати эълон қилмаган таркибларига қўшиб! 

Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати

Шу ўринда "Локо"га саволлар бор: 

1. Бу учрашув ёпиқ ўйин мақомида ўтказилдими?

2. Aгар жавоб "ҳа" бўлса, нега "Истиқлол" маълумот бераверди? Ёпиқ ўйин икки жамоанинг келишуви ҳолда ўтказилмайдими?

3. Юқоридаги икки саволга жавоб бериладими? (берилмаса ҳам хафа бўлиш йўқ, ўрганиб қолганмиз)

Ёки бошқа мисол бор. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Локо"га қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Жиззах клуби ўйиндан сўнг "Истиқлол" матбуот хизмати тайёрлаган фотони олиб, қисқа матн ёзиб хабар берди. Тожикистонликлар эса бутун бошли ўйин ҳақида ёзишди ("Сўғдиёна" клуби эълон қилмаган таркибларни ҳам!). 

Беҳзод Назаров берган интервьюсида Россия, Украина, "кучли бешлик" клубларининг матбуот хизматларини кузатишни айтиб ўтган эди. Aйрим матбуот котибларидан бир илтимосим бор: майли сиз Россияни ёки Европа давлатларини кузатманг. Ҳеч бўлмаса шу қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол"ини кузатинг. 

Маълумот учун, аввалроқ, Фаҳриддин Рўзиев футбол жамоаларида фаолият юритадиган матбуот хизмати ходимларининг маоши ҳақида қисқача маълумот берган эди

P.S.: "бировни ишини таҳлил қилгунча ўзингнинг ишингни эпла", деб сўкишингиз мумкин. Лекин шунчаки бу ҳолатга бир назар солдим ва шу ҳол чиқиб келди. Aгар яхши бўлса-ю, мен уни ёмон деяверсам нотўғри бўлар эди.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика