UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  0 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  1 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти? Янгиликлар

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?

IMHO (in my humble opinion) - менинг ожизона фикримча. Инглизлар бирор бир таклиф ёки фикр беришда кўпинча IMHO сўзидан фойдаланишади. У ёйиб чиқилганда қандай ўқилишини ва ўзбек тилига қандай таржима бўлишини юқорида келтирдим.

Ижтимоий-сиёсий нашрда фаолият олиб бора туриб маълум масала юзасидан матбуот хизмати билан боғланишга кўп тўғри келиб қолади. Бу ўринда турли ҳолатга дуч келаман: баъзида матбуот хизматидан аниқ маълумот оласиз, баъзида эса бунинг аксига дуч келасиз (шундай матбуот хизматлар бор, улар билан боғланиб ҳам бўлмайди). 

Спортда, хусусан, футболда матбуот хизматларида бошқача ҳолатга дуч келаман. Aхборот хизмати раҳбаридан клубдаги баъзи маълумотлар сўралгани одатда билмаслигини билдиради. Бунга ўрганиб ҳам қолган киши. 

Ёки бошқа тоифа матбуот котибларидан бирор вазият юзасидан изоҳ сўралса аввал хабарни инкор этиб, сўнгра сайтни гўёки "ёлғон маълумот тарқатишда" айблайди. Ваҳоланки журналистикада манбалар орқали маълумот бериш бу нормал ҳолат. Исмини сир қолишни истаган манба бизга қандайдир маълумот етказса (албатта, манба бўлганда ҳам ишончли манба бўлиши керак!) ва ўша хабар эълон қилинса бу ёлғон ахборот бўлмайди. 

"Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров билан интервью қилганимда бир яхши фикрни берган эди: "матбуот хизмати расмий ахборот беради", деган эди у. 

ЎФA матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам матбуот хизматлари "эшитдик-да" ёки қандайдир манбаларга таяниб эмас, балки расман тасдиқланган хабарни беришни айтиб ўтган. Бу мутлақо тўғри фикрлар. 

Маълумот учун, одатда "Championat.asia" томонидан манбаларга таяниб чиқарилган хабарлар расман ўз тасдиғини топади!

Ёки бошқа бир тоифадаги матбуот котиблари эса клубдаги бош мураббийнинг буйруғига қараб иш қилади. Дейлик бирор футболчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушса уни мураббий рухсат бермаса клуб матбуот хизмати эълон қилмайди. 

Яқинда "Локомотив" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентда, айнан "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Лекин мезбон жамоа ушбу баҳс ҳақида ўйиндан кейин маълумот берди (шунда ҳам фақат натижа ва фотогалерея. Таркиблар ҳақида маълумот йўқ!) Тожикистон клуби эса ўйин куниёқ маълумот етказди, ўйин ҳақида маълумотлар бериб турди. "Championat.asia" ҳам бу ўйин ҳақида ёзди, "Локо" матбуот хизмати эълон қилмаган таркибларига қўшиб! 

Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати

Шу ўринда "Локо"га саволлар бор: 

1. Бу учрашув ёпиқ ўйин мақомида ўтказилдими?

2. Aгар жавоб "ҳа" бўлса, нега "Истиқлол" маълумот бераверди? Ёпиқ ўйин икки жамоанинг келишуви ҳолда ўтказилмайдими?

3. Юқоридаги икки саволга жавоб бериладими? (берилмаса ҳам хафа бўлиш йўқ, ўрганиб қолганмиз)

Ёки бошқа мисол бор. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Локо"га қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Жиззах клуби ўйиндан сўнг "Истиқлол" матбуот хизмати тайёрлаган фотони олиб, қисқа матн ёзиб хабар берди. Тожикистонликлар эса бутун бошли ўйин ҳақида ёзишди ("Сўғдиёна" клуби эълон қилмаган таркибларни ҳам!). 

Беҳзод Назаров берган интервьюсида Россия, Украина, "кучли бешлик" клубларининг матбуот хизматларини кузатишни айтиб ўтган эди. Aйрим матбуот котибларидан бир илтимосим бор: майли сиз Россияни ёки Европа давлатларини кузатманг. Ҳеч бўлмаса шу қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол"ини кузатинг. 

Маълумот учун, аввалроқ, Фаҳриддин Рўзиев футбол жамоаларида фаолият юритадиган матбуот хизмати ходимларининг маоши ҳақида қисқача маълумот берган эди

P.S.: "бировни ишини таҳлил қилгунча ўзингнинг ишингни эпла", деб сўкишингиз мумкин. Лекин шунчаки бу ҳолатга бир назар солдим ва шу ҳол чиқиб келди. Aгар яхши бўлса-ю, мен уни ёмон деяверсам нотўғри бўлар эди.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика