UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  1 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  79 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бу ўйин ҳақида фикр билдириш ҳам оғир. Бугун очиқ футбол ўйнашга интилдик. Балки натижа келтириши ҳам мумкин эди. Гол урганимизда натижа бошқача бўларди. ОКМК жамоаси ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

- "Бунёдкор" иккинчи даврани яхши бошлади. Жамоа ҳимояси ҳам яхшиланган. Бироқ, ҳужумда, вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз рақибларга жиддий қаршилик кўрсатаяпмиз. Бугун кучли рақибга тўқнаш келдик. Кучли жамоа, кучли мураббийлар штаби жам бўлган. Биринчи бўлимда 4-5 та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Аниқлик етишмагани рост, биз бу борада ишлаяпмиз. Айрим вазиятлар бўлди, нега гол ура олмаганимизни қабул қилиш қийин. 

- Ўтган ўйинда ҳакамлар "Навбаҳор" фойдасига хато қарор чиқариб, "Бунёдкор"дан очко тортиб олишди. Бугун жамоангиз яққол голли вазиятлардан фойдалана олмади. "Металлург" билан очколар фарқининг кўп эмаслиги хавотирга сабаб бўлмайдими?

- Футболда руҳият, руҳий ҳолат жуда муҳим. Биз жадвалда қийин аҳволда эканимизни биламиз. Шундай вазиятда ҳакам ўйиннинг сўнги дақиқасида хато қарор чиқариб, ғалабанинг йўқотилишига сабаб бўлди. Биз учун ҳозир ҳар бир очконинг қадри олтинга тенг. Курашишда давом этамиз. Биз учун навбатдаги ҳар бир ўйин финал мақомида бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика