
Ройсни шартномасини узайтиргани ҳақидаги хабар бутун жамоамизни қувонтирди. Ўйлашимча, Марко жуда тўғри қарор қабул қилди. Бу ёқимли хабардан сўнг "Майнц"га қарши ўйинда жуда чиройли ўйнадик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу хабар бизни руҳан кўтариб юборди. Марко Ройсни бутун жамоа кийиниш хонасида олқишлади. Бу ерда ўйнаш жуда ажойиб. Ушбу сўзларимни Марко Ройс ҳам тасдиқлаши мумкин.