

“Тўхташни эмас, давом этишни хоҳлайман. Ҳаммаси ажойиб, кайфиятим аъло. Бироқ стадиондаги ўриндиқлар бўшлигидан хафаман, холос. Шунга қарамай ўз уйида қолган мухлисларимизни хурсанд қилиш учун олға борамиз. “Аталанта” энди сюрприз жамоа эмас. Буюк ишларни амалга оширяпмиз ва тўхташни истамаймиз. Ушбу даражага лойиқ эканлигимизни исботламоқчимиз. Энди кимга рақиб тушишимизнинг ҳам аҳамияти йўқ, хотиржаммиз. Олға борамиз”, — дейди Иличич.



