UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  41 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

Илҳом Юнусов: “Гол уришимдан ғалабамиз муҳимроқ” Янгиликлар

Илҳом Юнусов: “Гол уришимдан ғалабамиз муҳимроқ”

Кеча “Насаф” футболчилари “Қўқон-1912” жамоаси устидан йирик ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги мавқеларини мустаҳкамлашди. Шу куни қаршиликларни тажрибали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Таъкидлаш жоизки, у бу вазифани шараф билан бажарди, жамоамиз томонидан киритилган барча голларда иштирок этди. Ўйиндан кейин Илҳом Юнусовдан учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-Ўтган турда жамоа “Олмалиқ”даги мағлубиятдан кейин жамоа “Қўқон-1912”га қарши қандай тайёргарлик кўрди?
-Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу боис биз Олмалиқдаги омадсизликни унутиб, кейинг ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Одатда профессионал футболчилар шундай қилишади. Руҳий ва жисмоний тайёргарлигимз жойида эди ва кечаги ўйинда буни яна бир бор майдонда исботладик.

-Геворкян, Суюнов, Муҳаммадиев сингари етакчи футболчиларнинг майдонга тушмаганлиги жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?
-Биласизми бизда ҳамма етакчи. Мураббий қайси футболчини майдонга туширса, ўша футболчи ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилади. Элдор ва Шуҳрат терма жамоадан ўйин куни қайтиб келишди. Артурнинг жароҳат ортда қолди. Насиб қилса, 7 апрелда бўладиган муҳим ўйинда улар жамоага ёрдам бера олишади.

-Жамоани сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Бу қўшимча масъулият юклайдими? Шу боисми гол уришга ҳам роса ҳаракат қилдингиз...
 -Биз фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Албатта гол уришга ҳам уриниб кўрдим. Ким гол уришининг унчалик аҳамияти йўқ эди. Муҳими 3 очко қўлга киритилди. Албатта сардорлик ҳар кимга ҳам берилмайди. Бу менга ортиқча босим юклагани йўқ. Олдимизда қўйилган вазифани бажаришга астойдил интилдик ва мақсадга эришдик.

-ОЧЛ ҳақида фикрингиз? Гуруҳдаги қайси жамоа нисбатан кучлироқ деб ўйлайсиз?
-ОЧЛ бу юқори савиядаги турнир. Бунда кучсиз жамоани ўзи йўқ. Ўз навбатида биз ҳам бу ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга чиқишга 100 фоиз тайёрмиз. Агар гуруҳимиздаги учта жамоани солиштирадиган бўлсак,  Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасини нисбатан кучлироқ деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика