Илҳом Шомуродов 3та ўйинда 4та гол урди

Narzulla Saydullayev
3 июл 2015, 12:41
Қаршининг "Насаф" клуби воҳа дербисида "Машъал"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ўйинда Илҳом Шомуродов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, ҳужумчи олий лигадаги охирги 3та ўйинда рақиблар дарвозасига жами 4та гол урди.

Шомуродов 13-турда "Динамо"га қарши баҳсда 2та, кейинги турда "Пахтакор" дарвозасига битта, "Машъал" билан баҳсда ҳам битта гол урди.

Маълумот учун, Илҳом Шомуродов биринчи даврада 6та гол урди. У "Насаф"нинг тўпурари бўлиб турибди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›