UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  0 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  8 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  29 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан клуб раҳбариятини, жамоа футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Бугундан "Истиқлол" стадионига қўйилган дисквалификация якунига етди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун йигитлар биз танлаган ўйин услубини аъло даражада бажаришди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳисоб 3:0 кўринишига келганди. Шундан сўнг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғимиз озгина бўшашиб қолди. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Танаффусда, кийиниш хонасида футболчилар билан бу борада гаплашдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига яна 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

- "Истиқлол" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув натижаси бекор қилинди. Бу холатга муносабатингиз қандай? Шунингдек, ушбу жамоадан "Нефтчи"га жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- "Истиқлол" жамоаси 4 та турдан сўнг мусобақани тарк этди, афсус. Улар билан ўйинда 3 очкони қўлга киритган эдик, бу натижа бекор қилинди. Бошқа чорамиз йўқ, энди навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Истиқлол" билан қийин ўйин бўлганди, яхши жамоа эди. Нега мусобақани тарк этди, ҳайронман. Ўша ўйинда қўлга киритилган 3 очкони йўқотдик, лекин бугун ғалаба қозониб, ўша очколар ўрнини тўлдирдик. Бизда ҳозирда 25 нафар футболчи бор, фикримча, ушбу футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Аввал ҳам айтганман, икки нафар ёш футболчини кузатяпмиз. Улар терма жамоа аъзоси бўлган иқтидорли футболчилар ҳисобланишади. Балки ҳаммаси яхши кўринишда давом этса, трансферлар ойнаси очилган вақтда уларни таркибга қўшиб олармиз.

- Кўпчилик мухлислар жамоа ҳужумчиси Отабек Зокировнинг майдонга туширилмаётгани сабаби билан қизиқишмоқда. Бунга қандай изох берасиз?

- Отабек Зокиров иқтидорли ва яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Мавсум аввалида унда 2-3 жамоадан таклифлар бор эди, қўйиб юборганим йўқ. Ҳали чемпионат узун, олдинда Кубок баҳслари ҳам бор. Албатта ротация қилиб, кейинги ўйинларда Зокировга ҳам имконият берамиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика