UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан клуб раҳбариятини, жамоа футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Бугундан "Истиқлол" стадионига қўйилган дисквалификация якунига етди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун йигитлар биз танлаган ўйин услубини аъло даражада бажаришди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳисоб 3:0 кўринишига келганди. Шундан сўнг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғимиз озгина бўшашиб қолди. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Танаффусда, кийиниш хонасида футболчилар билан бу борада гаплашдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига яна 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

- "Истиқлол" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув натижаси бекор қилинди. Бу холатга муносабатингиз қандай? Шунингдек, ушбу жамоадан "Нефтчи"га жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- "Истиқлол" жамоаси 4 та турдан сўнг мусобақани тарк этди, афсус. Улар билан ўйинда 3 очкони қўлга киритган эдик, бу натижа бекор қилинди. Бошқа чорамиз йўқ, энди навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Истиқлол" билан қийин ўйин бўлганди, яхши жамоа эди. Нега мусобақани тарк этди, ҳайронман. Ўша ўйинда қўлга киритилган 3 очкони йўқотдик, лекин бугун ғалаба қозониб, ўша очколар ўрнини тўлдирдик. Бизда ҳозирда 25 нафар футболчи бор, фикримча, ушбу футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Аввал ҳам айтганман, икки нафар ёш футболчини кузатяпмиз. Улар терма жамоа аъзоси бўлган иқтидорли футболчилар ҳисобланишади. Балки ҳаммаси яхши кўринишда давом этса, трансферлар ойнаси очилган вақтда уларни таркибга қўшиб олармиз.

- Кўпчилик мухлислар жамоа ҳужумчиси Отабек Зокировнинг майдонга туширилмаётгани сабаби билан қизиқишмоқда. Бунга қандай изох берасиз?

- Отабек Зокиров иқтидорли ва яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Мавсум аввалида унда 2-3 жамоадан таклифлар бор эди, қўйиб юборганим йўқ. Ҳали чемпионат узун, олдинда Кубок баҳслари ҳам бор. Албатта ротация қилиб, кейинги ўйинларда Зокировга ҳам имконият берамиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика