UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  19 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан клуб раҳбариятини, жамоа футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Бугундан "Истиқлол" стадионига қўйилган дисквалификация якунига етди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун йигитлар биз танлаган ўйин услубини аъло даражада бажаришди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳисоб 3:0 кўринишига келганди. Шундан сўнг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғимиз озгина бўшашиб қолди. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Танаффусда, кийиниш хонасида футболчилар билан бу борада гаплашдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига яна 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

- "Истиқлол" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув натижаси бекор қилинди. Бу холатга муносабатингиз қандай? Шунингдек, ушбу жамоадан "Нефтчи"га жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- "Истиқлол" жамоаси 4 та турдан сўнг мусобақани тарк этди, афсус. Улар билан ўйинда 3 очкони қўлга киритган эдик, бу натижа бекор қилинди. Бошқа чорамиз йўқ, энди навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Истиқлол" билан қийин ўйин бўлганди, яхши жамоа эди. Нега мусобақани тарк этди, ҳайронман. Ўша ўйинда қўлга киритилган 3 очкони йўқотдик, лекин бугун ғалаба қозониб, ўша очколар ўрнини тўлдирдик. Бизда ҳозирда 25 нафар футболчи бор, фикримча, ушбу футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Аввал ҳам айтганман, икки нафар ёш футболчини кузатяпмиз. Улар терма жамоа аъзоси бўлган иқтидорли футболчилар ҳисобланишади. Балки ҳаммаси яхши кўринишда давом этса, трансферлар ойнаси очилган вақтда уларни таркибга қўшиб олармиз.

- Кўпчилик мухлислар жамоа ҳужумчиси Отабек Зокировнинг майдонга туширилмаётгани сабаби билан қизиқишмоқда. Бунга қандай изох берасиз?

- Отабек Зокиров иқтидорли ва яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Мавсум аввалида унда 2-3 жамоадан таклифлар бор эди, қўйиб юборганим йўқ. Ҳали чемпионат узун, олдинда Кубок баҳслари ҳам бор. Албатта ротация қилиб, кейинги ўйинларда Зокировга ҳам имконият берамиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика