UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Илҳом Мўминжоновнинг гапи тўғрими? (статистика) Янгиликлар

Илҳом Мўминжоновнинг гапи тўғрими? (статистика)

Теглар :  Про Лига
Бугун "Нефтчи" устози Илҳом Мўминжоновнинг шогирдлари мавсум давомида умуман пенальти тепмагани ҳолатда ҳам барчадан кўпроқ гол ургани тўғрисидаги фикри эълон қилинди.

Шундан кейин Про лиганинг жорий мавсум статистикалари тўғрисида маълумот беришга қарор қилдик. Эслатиб ўтамиз, қуйидаги маълумотларнинг барчаси 11-тур якунларига кўра ҳисобланган.

Энг кўп ғалаба ва мағлубият

Мавсумдаги ғалабалар сони бўйича Фарғонанинг "Нефтчи" клуби етакчи бўлиб турибди — 7 та. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси эса мағлубиятлар сони бўйича пешқадамлик қиляпти — 8 та. 11-турдан кейин бирор марта ғалаба қозонмаган ягона жамоа ҳам "Шўртан". Жорий мавсум дурангга рози бўлмаган ягона клуб эса "Динамо".

Энг кўп ва кам гол урган жамоалар

Рақиблари дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" ҳисобланади — 22. Бу борадаги энг ёмон натижа ҳам "Шўртан"га тегишли — 2 ("Шўртан" Ғузордаги ўйинларда умуман гол уролмаган).

Пенальтидан энг кўп фойда кўрган жамоалар

Ортда қолган 11 турда жами 40 та ўйин ўтказилган бўлса, мазкур баҳсларда ҳакамлар 11 бор 11 метрлик нуқтага ишора қилган. Пенальти тепган жамоалар орасида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" етакчи бўлиб турибди. Тўлиқ статистика билан танишинг:

жамоапенальти
"Олимпик"4
"Арал Самали"2
"Оқ-тепа"2
"Бухоро"1
"Шўртан"1
"Хоразм"1


Маълумот учун, "Нефтчи", "Янгиер" ва "Динамо" клуби футболчилари ҳали бирор марта пенальтидан фойдаланишмаган.

Энг кўп пенальти тепилган ўйин

Ғузорнинг "Шўртан" клуби Про лиганинг дастлабки турида Нукусга сафар қилган. Ўшанда учрашувни бошқарган Аскер Нажафалиев 3 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

Пенальтидан энг кўп азият чеккан жамоалар

Бу борада ҳам Ғузорнинг "Шўртан" клуби етакчи бўлиб турибди. Тўлиқ статистика:

жамоапенальти
"Шўртан"4
"Арал Самали"2
"Янгиер"2
"Оқтепа"1
"Бухоро"1
"Хоразм"1


Маълумот учун, "Олимпик", "Нефтчи" ва "Динамо" клублари дарвозасига ҳали бирор марта пенальти белгиланмаган.

Амалга оширилмаган пенальти

Жорий мавсумда белгиланган фақат битта пенальти голга айланмади. Бу воқеа 8-тур доирасида ўтган "Хоразм" 1:1 "Олимпик" ўйинида содир бўлган. Ўшанда Тошкент клуби ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов қулай имкониятни йўққа чиқарган.

Умумий

Ортда қолган 11 турда 40 та ўйин ўтказилди. Ушбу учрашувларда жами 118 та гол урилган. Бу ҳар ўйинга ўртача 3 тадан тўғри келади.

40 ўйинда жами 160 та сариқ карточка кўрсатилган. Бу ҳар ўйинга ўртача 4 тадан тўғри келади. Бундан ташқари, реферилар 5 бор 2-сариқ карточкадан кейин қизилига мурожаат қилишган бўлса, 7 марта футболчилар тўғридан тўғри майдондан четлатилган.

"Олимпико"даги ҳолат "Олимпик"нинг ўйинида ҳам содир бўлди

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика