UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  0 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  0 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  8 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0 22:59Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда  2 22:41Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди  17 22:28"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"  24 22:07Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин  0 21:46Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум  0

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани ғалабани орзиқиб кутиб қолган мухлисларимизга бағишлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар номидан уларга раҳмат айтаман. Жамоамиз футболчилари бор маҳоратларини ишга солиб меҳнат қилганликлари, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

- "Металлург"ни ўрганиб чиққанликларинг кўриниб турибди. Қарши ҳужум услубига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормадик. Шу 3 та ўйинда ҳам асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибимизда бор футболчилардан келиб чиққан ҳолда ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов сафимизга қайтди. Яна бир бор ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман.

- "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганини айтгандингиз. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

- Ёрдамчи мураббийларда алмашинув юзага келиши ҳақида айтгандим. Шу кунларда бу жараён амалга ошса керак. Улар ҳозир етиб келишган, лекин ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Бироқ мураббийлар штабида албатта ўзгаришлар бўлади.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ўнг қанотда ўйнагани ўзини оқлагандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Муҳсин Убайдуллаев битта ўйинни ўтказиб юборди. Қарши ҳужум тактикасида биз Суннатилла Абдуллажоновни ўнг қанотга ўтказдик. Бу жараён ўзини оқлади. Ҳимоя чизиғимиз охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади, бундан хурсандмиз. Жароҳатлар туфайли захирамиз тор, футболчилар секин-секин тикланишмоқда.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қанақа?

- Улар ўз ишларини жуда яхши уддалашди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам ҳакамлик ҳақида гапирмаганман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади.

- Селекция жараёнлари бошланганми?

- Ҳа, бошланган деса ҳам бўлади. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор. 9-турга қадар 4 та гол ургандик. Бугун бир ўйиннинг ўзида 3 та тўп киритдик. Ҳошимов, Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич ҳозирда талаб даражасида эмас. У ҳам машғулотларда ишламоқда, вақти келиб унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+10   
22 май 21:29:23
Oshqovoq
Яна ўшалар!

Muhammad Muso, Farruh Akramov, Футбол экспрес, Нефтчи фанат, Sanjar M, Muhammad Amin, Миллиардер.

Троллар фабрикаси! Нима, сизларни Мўминжонов атай ёллаганми? Ҳар доим кириб мақтайсизлар деб.
+7   
22 май 22:50:02
Kambaraliev
Равиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Исботинг борми Наманганда уйинни курдик.Хеч ким тош отган йук.Уйинга келмай одамлар орасида игво таркатишни бас кил.битта иккита ифлос ортидан бутун бир вилоят одамларини кора килишни нима кераги бор.Нефтчини 40 йиллик ишкибози.
Видйода корган нарсами айтяпман манга вапше зарилмас игво килиш. Ман Навбахоргаям балет килардим шу пайтгача лекин шу киган ишларидан кегин асабим ойнаб кетти инстаграмга кирсез корас бизи мухлисларди кай даражада асабийлашиб сокинишиб видйо олишганини
+6   
22 май 22:48:23
Нефтчи_МЮ
Уз. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Татализатор Илхом+Нефтчи
Yutqizsa oyinni sotdi diysilar, yutsa o'yinni sotib olibdi diysilar? Nima qilsin Ilhom?
+6   
22 май 21:14:56
Уз.
Татализатор Илхом+Нефтчи
+6   
22 май 21:12:42
Oshqovoq
Табриклаймиз Мўминжонов! Шунча танқидларга муносиб тура олдингиз! Зўр ўйин бўлди!

Кўрдингизми, ғалаба қозонсангиз мақташни ҳам биламиз.
+5   
23 май 02:41:47
Boburmirzo Solijonov
Navbahorchlarki achishib ketibdiyu a g‘alamizlar
+5   
22 май 21:17:41
ФАН*
Ўзингни қолишинг аниқ бўлган бўлса бўлди-да, қолгани кейинги масала.
+5   
22 май 21:16:40
Kambaraliev
Ва нихоят биз куткан кунларам келган болса ажабмас. Нефтчига сиза боларга хаммаларинга омад бошашмелар.
+4   
22 май 23:30:29
BXZ BXZ
Нефтчи_МЮ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yutqizsa oyinni sotdi diysilar, yutsa o'yinni sotib olibdi diysilar? Nima qilsin Ilhom?
Худди шу холат Пахтакорда хам , биродар ахамият берманг галамуслар афсуски халиям бор . Нефтьчи ва Му́минжоновга омад мухлисларига галаба муборак .
+4   
22 май 21:29:32
Равиш
Kambaraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор нефтчи ойнидан кегин бизи мухлисларга тош отишипти наманганлилар кордиларми
Исботинг борми Наманганда уйинни курдик.Хеч ким тош отган йук.Уйинга келмай одамлар орасида игво таркатишни бас кил.битта иккита ифлос ортидан бутун бир вилоят одамларини кора килишни нима кераги бор.Нефтчини 40 йиллик ишкибози.
+4   
22 май 21:18:36
Elyor ssss
Omad Mumintoy
+3   
22 май 21:19:46
Миллиaрдер
Kambaraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор нефтчи ойнидан кегин бизи мухлисларга тош отишипти наманганлилар кордиларми
,,КУК" бугандан кейин кулидан факат шунака ишла келадида. Курдим видеолари хам бор манда.
+2   
22 май 21:19:01
786
Шарич майдонга тушиши ва гол уриши шарт эмас, Энг мухими Пул Ювишда узини курсатса булди, 120 Минг долларга имзо куяди, Узбекистонда кайф килиб 20-30 Минг долларни олиб уйига кайтади, 90-100 Минг долларни Рахбарият Туя килади. Мана Нима учун жамоаларга сифатсиз лиганерлар келмокда
+1   
23 май 11:05:38
M.Yusuf_Mancity
Logistika фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Икки водий жамоаси мухлислари сизларга нима бўлияпти, Нефтчи мухлисларига тош отилганмиш, бирор киши шикастланибдими. Қуруқ гап бу. 25-30та мухлис келганди. Лекин биринчи бўлиб Нефтчи мухлислари сўкинди, хакам Жабборовга карточка кўрсатган пайтда. 27 мухлис ни ўраб олишганди ходимлар. Хозир тош отиш модада эмас. Илгари шунақа бўларди ёш болачалар. Саломга яраша алик бўладида. Нимага Насаф мухлислари келса Наманганга, чиройли кузатиб қўйиладию, бошқа ердан келса бемани уйдирмаларни ўйлаб топавераркин. 2 даврада Фарғонага албатта борамиз, 5000-6000 бўлиб уйда ўйнагандек ўйнасин жамоамиз. Хеч нарса тўсиқ бўлолмайди, Фарғонага бориш учун
Ким сукинган, ким нима килган билмадику лекин нефтчи истиклолга кайтиб олса сизлар 10 минг киши булиб хам уйдагидек хис килолме коласизлар
+1   
22 май 23:52:54
Sanjar.M
ФАН* фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзингни қолишинг аниқ бўлган бўлса бўлди-да, қолгани кейинги масала.
Муминжонов кетиши хакида Нефтчида узи гап йук эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика