UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани ғалабани орзиқиб кутиб қолган мухлисларимизга бағишлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар номидан уларга раҳмат айтаман. Жамоамиз футболчилари бор маҳоратларини ишга солиб меҳнат қилганликлари, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

- "Металлург"ни ўрганиб чиққанликларинг кўриниб турибди. Қарши ҳужум услубига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормадик. Шу 3 та ўйинда ҳам асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибимизда бор футболчилардан келиб чиққан ҳолда ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов сафимизга қайтди. Яна бир бор ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман.

- "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганини айтгандингиз. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

- Ёрдамчи мураббийларда алмашинув юзага келиши ҳақида айтгандим. Шу кунларда бу жараён амалга ошса керак. Улар ҳозир етиб келишган, лекин ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Бироқ мураббийлар штабида албатта ўзгаришлар бўлади.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ўнг қанотда ўйнагани ўзини оқлагандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Муҳсин Убайдуллаев битта ўйинни ўтказиб юборди. Қарши ҳужум тактикасида биз Суннатилла Абдуллажоновни ўнг қанотга ўтказдик. Бу жараён ўзини оқлади. Ҳимоя чизиғимиз охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади, бундан хурсандмиз. Жароҳатлар туфайли захирамиз тор, футболчилар секин-секин тикланишмоқда.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қанақа?

- Улар ўз ишларини жуда яхши уддалашди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам ҳакамлик ҳақида гапирмаганман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади.

- Селекция жараёнлари бошланганми?

- Ҳа, бошланган деса ҳам бўлади. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор. 9-турга қадар 4 та гол ургандик. Бугун бир ўйиннинг ўзида 3 та тўп киритдик. Ҳошимов, Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич ҳозирда талаб даражасида эмас. У ҳам машғулотларда ишламоқда, вақти келиб унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика