UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  5 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  18 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  14 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  6

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик"

Теглар :  НавбаҳорПФЛ
"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клубдаги вазият борасида сайтимизга маълумот берди.

Хабарингиз бор, 10 август куни ПФЛ ўз расмий сайтида Суперлиганинг олтита клубида бадал пули, жарималар ва легионерлар учун тўланадиган пулдан қарздорлик борлиги ҳақида хабар берганди. Қарзи бор клублар орасида "Навбаҳор" ҳам келтириб ўтилганди.

Бугун ушбу жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов биз билан алоқага чиқиб, ПФЛ олдида клубнинг қарзи қолмаганини маълум қилди.

"Шуни мамнуният билан айта оламанки, бугун барча қарзлардан қутулдик, - дейди "лочинлар" устози. - Бундан барчамиз хурсандмиз. Қарзлардан тўлиқ қутулиш бирмунча узоқ давом этди, яъни олти ойга яқин. Лекин бу орада ПФЛ бизни кўп ҳам сиқувга олмади, ташкилотдагилар клубимизнинг молиявий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман".

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида "Навбаҳор"нинг уч футболчиси атайин сариқ карточка олди. Натижада ПФЛ футболчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганиб чиққан ҳолда клубни ҳамда ўша футболчиларни жазолашга қарор қилди.

Илҳом Мўминжонов бу воқеага ҳам муносабат билдирди: - "Албатта, ўша куни жуда хунук иш бўлди. Мен футболчиларимни оқлай олмайман. ПФЛнинг қарорини эса ҳурмат қилишимиз лозим. Бундай ҳолат жамоамиз билан бошқа такрорланмаслигига ва футболчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришимизга ваъда бераман".

Рейтинг: +61   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика