UZ

Сўнгги янгиликлар

04:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   90 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   1 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  3 01:52"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди  5 01:29"Ливерпуль" жароҳатдан тикланаётган ван Дейкнинг суратларини намойиш қилди   2 01:07Агуэро "Барселона"га маош бўйича талабини маълум қилди   3 00:46Гаттузо "Фиорентина" билан келишиб олди  0 00:23Аллегри "Ювентус"га қайтишга тайёр, фақат битта шарт билан   4 00:02"Вулверхэмптон" Украина терма жамоаси ҳужумчисига кўз тикди   1 23:48Испания Кубоги финали. "Атлетик" – "Барселона": Муниаин, Пике, Педри ва Гризманн асосийда!   13 23:38Бундеслига. "Байер" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бэйлидан дубль   0 23:26Англия Кубоги. “Челси” "шаҳарликлар"ни ютиб, финалга чиқди!   48 23:22А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  1 23:09Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"  25

Илҳом Мўминжонов: "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчини кузатаяпмиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчини кузатаяпмиз"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Бугунги ўйинга шогирдларимиз билан астойдил тайёргарлик кўрдик. "Истиқлол" сафида бир қатор иқтидорли футболчилар ўйнайди. Шу сабаб рақибни жиддий ўрганиб чиқдик. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасига қадар юқори прессинг эвазига иккита гол киритдик. Жамоамиз ўйини биринчи бўлим охирларига келиб бир оз сустлашди. Шундан келиб чиқиб рақибимиз тўпни кўпроқ назорат қила бошлади. 

Иккинчи бўлимда яна ўз ўйинимизни намойиш этишни бошладик. Хавфли вазиятлар, рақиб дарвозасига тўп киритиш учун имкониятларимиз юзага келди. Гарчи иккинчи бўлимда гол киритмаган бўлсак ҳам биринчи бўлимда рақиб дарвозасига киритилган иккита тўп бизга якунда ғалаба келтирди. Мазкур ғалаба билан "Нефтчи" клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда жамоамиз мухлисларини табриклайман.

- Абдул Азиз Юсупов ва Отабек Зокировларнинг майдонга тушмаётганликлари сабаби нима?

- Клубда жами 25 нафар футболчи рўйхатдан ўтган. Ўйлашимча, барча футболчилар бир хил савияга эга. Ҳозир биз жисмонан ва руҳан тайёр футболчиларни майдонга тушираяпмиз. Ҳали чемпионат учрашувлари олдинда, Зокиров ва Юсуповлар ҳам албатта бизга ёрдам беришади. Бугун Шерзод Каримов бир оз бетоб эди, у ҳам навбатдаги учрашувларда бизга ёрдам беришига ишонамиз.

- Сўнги икки тур мобайнида жамоангиз тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқди. Сиз томондан берилган кўрсатма шундай эдими?

- Биринчи турда "Олимпик" жамоасига қарши ўйинда ҳам ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўша ўйинда 30-минутдаёқ 3:0 ҳисобга эришсак бўларди. Биз машғулотларда юқори прессинглар устида ишлаяпмиз. Тўп рақибга ўтганида прессинг эвазига қайтариб олишни мақсад қилганмиз. Бу машғулотларда тайёрланган услуб. Бугунги ўйинда ҳам 70-80 дақиқаларда яна гол киритсак бўларди. Футболчиларимиз жисмонан кучли, чарчаб қолишмаяпти. Афсус бугун легионер ҳужумчимиз Марко Обрадович гол кирита олмади. Бугунги ўйинда 6:0 ёки 7:0 ютсак ҳам бўларди. 

- Ҳозирги таркиб билан Суперлигага чиқишга ишонасизми? Ёки давралар оралиғида таркибни янада кучайтириш мақсади борми?

- Биз ушбу футболчилар билан Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳали вақт кўрсатади. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг ўйинларидан қониқаяпмиз. Ёрдамчи мураббийларимиз "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчиларни кузатишмоқда, балки уларни таркибга жалб этармиз.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
07 апр 11:45:04
Нурилло Азимов
Олга Муминжонов Олга Нефтчи Бутун Узбекистон сизга бефарк эмас Омадингизни берсин
   
07 апр 11:37:52
☆Sadriddin☆
Олға Нефтчи
   
07 апр 11:33:58
Drongo
Омад!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика