UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  21 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  15

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига қисқа интервью берди.





 
- Илҳом ака, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ассалому алайкум. Мавсумолди тайёргарликни бошлаганимизга мана 2 ой бўлди. Биринчи навбатда раҳбариятга, хусусан вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга барча зарурий шароитларни яратиб беришди, тавсия қилинган футболчиларни таркибга жалб этишга яқиндан кўмаклашишди. Буёғига энди раҳбарият олдимизга қўйган вазифани уддалашимиз керак, биринчи навбатда жамоани ПРО-Лигадан Суперлигага олиб чиқишимиз зарур. Биласизми, Суперлигага чиққанда ҳам "Нефтчи"ни аввалги даражасига мос холда олиб чиқишимиз керак. Жумладан Осиё чемпионатига чиқиш ҳамда чемпионлик учун курашиш биздаги асосий мақсадлар ҳисобланади.

- "Нефтчи" бу мавсумда ПРО-Лига, Ўзбекистон кубоги ҳамда мавжуд вазиятга кўра агар ташкил этилса, Ўзбекистон лига кубоги мусобақаларида иштирок этади. Олдинда камида 30 та ўйин бор. Айтингчи, сиз йиғган таркиб ротацияларга тайёрми? Масалан кимдир чарчаб қолиши, жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин...

- Яхши савол бўлди. ПРО-Лиганинг ўзида 26 та ўйин ўтказамиз. Бу йилги ПРО-Лига мусобақалари осон бўлмайди. Сўнги йилларда мазкур чемпионат савияси жуда кўтарилди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари бизни олдинда кутиб турибди. Биз ҳозирги вақтда 25 нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди, биз зарурий таркибни тўпладик. Насиб бўлса барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" ўз таркибига "қария" футболчиларни кўпроқ жалб этди деган фикрлар янграмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида таркибга жалб этилган тажрибали ва ёш футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.

- Ҳозир бизда "қария" футболчилар сони унчалик кўп эмас. Тўғри таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Масалан Акмал Шораҳмедов, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов сингари номдор ва тажрибали футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилишди. Олдинги чизиқларга, ярим ҳимоя ва ҳужумга ёш футболчиларни жалб этдик. Мана Сардор Абдунабиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Рўзиевлар айни дамда 20 ёш атрофидаги футболчилар ҳисобланади. Шунингдек "Андижон" жамоасидан таркибимизга келиб қўшилган Абдуллоҳ Олимов ҳам ёши катта футболчилар сарасига кирмайди. Бундан ташқари Иззатбек Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ўйлайманки, мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаб керакли натижаларга эришамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика