UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  14 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига қисқа интервью берди.





 
- Илҳом ака, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ассалому алайкум. Мавсумолди тайёргарликни бошлаганимизга мана 2 ой бўлди. Биринчи навбатда раҳбариятга, хусусан вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга барча зарурий шароитларни яратиб беришди, тавсия қилинган футболчиларни таркибга жалб этишга яқиндан кўмаклашишди. Буёғига энди раҳбарият олдимизга қўйган вазифани уддалашимиз керак, биринчи навбатда жамоани ПРО-Лигадан Суперлигага олиб чиқишимиз зарур. Биласизми, Суперлигага чиққанда ҳам "Нефтчи"ни аввалги даражасига мос холда олиб чиқишимиз керак. Жумладан Осиё чемпионатига чиқиш ҳамда чемпионлик учун курашиш биздаги асосий мақсадлар ҳисобланади.

- "Нефтчи" бу мавсумда ПРО-Лига, Ўзбекистон кубоги ҳамда мавжуд вазиятга кўра агар ташкил этилса, Ўзбекистон лига кубоги мусобақаларида иштирок этади. Олдинда камида 30 та ўйин бор. Айтингчи, сиз йиғган таркиб ротацияларга тайёрми? Масалан кимдир чарчаб қолиши, жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин...

- Яхши савол бўлди. ПРО-Лиганинг ўзида 26 та ўйин ўтказамиз. Бу йилги ПРО-Лига мусобақалари осон бўлмайди. Сўнги йилларда мазкур чемпионат савияси жуда кўтарилди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари бизни олдинда кутиб турибди. Биз ҳозирги вақтда 25 нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди, биз зарурий таркибни тўпладик. Насиб бўлса барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" ўз таркибига "қария" футболчиларни кўпроқ жалб этди деган фикрлар янграмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида таркибга жалб этилган тажрибали ва ёш футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.

- Ҳозир бизда "қария" футболчилар сони унчалик кўп эмас. Тўғри таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Масалан Акмал Шораҳмедов, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов сингари номдор ва тажрибали футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилишди. Олдинги чизиқларга, ярим ҳимоя ва ҳужумга ёш футболчиларни жалб этдик. Мана Сардор Абдунабиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Рўзиевлар айни дамда 20 ёш атрофидаги футболчилар ҳисобланади. Шунингдек "Андижон" жамоасидан таркибимизга келиб қўшилган Абдуллоҳ Олимов ҳам ёши катта футболчилар сарасига кирмайди. Бундан ташқари Иззатбек Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ўйлайманки, мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаб керакли натижаларга эришамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика