UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  1 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  6 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Водий дербисида очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, "Навбаҳор" ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Нефтчи"га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол киритган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик. 

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштираяпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтдим, "Навбаҳор" ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. Мутахассислар ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мутахассис ҳозир "Навбаҳор"га ёрдам бермоқда. Жамоа юқори ўринларни эгаллайди деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдизми?

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги мавқеъидан келиб чиқсак қониқарли натижа. Улар стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларга ўйин давомида 2 та имконият бўлди. 

- Акбар Тўраев ўйин бошиданоқ ўйин чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика