UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  0 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  0 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  8 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0 22:59Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда  2 22:41Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди  16 22:28"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"  21 22:07Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин  0 21:46Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум  0

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Водий дербисида очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, "Навбаҳор" ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Нефтчи"га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол киритган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик. 

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштираяпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтдим, "Навбаҳор" ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. Мутахассислар ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мутахассис ҳозир "Навбаҳор"га ёрдам бермоқда. Жамоа юқори ўринларни эгаллайди деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдизми?

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги мавқеъидан келиб чиқсак қониқарли натижа. Улар стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларга ўйин давомида 2 та имконият бўлди. 

- Акбар Тўраев ўйин бошиданоқ ўйин чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+17   
17 май 22:39:03
Sanjar.M
Uz_chemp фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Farģonaliklarga sabr bu Ilhom deganlari hali ketmas ekan jadvalni teskariga qarayaptu
Сан Бабаянни мухокама килгин Навбохор ютолмаганига Муминжонов ёпишма номарард
Бугун Нефтчи Навбохордан бир бош устун эди
+15   
17 май 22:55:11
Farruh Akramov
Хамма негатив ёзаётган Навбохор мухлислари 100%
Илхом Муминжонов бугун боллар зўр ўйнади омад сизга
бушашманг Олғааааа Нефтчи
+15   
17 май 22:42:08
Мухаммад Амин
Муминжонов ОФАРИН. Бугун Нефтчи яхши уйнади. Энди факат олга.
+12   
17 май 22:38:51
BXZ BXZ
Билмадим ким кандай фикрда лекин Нефтьчи у́йинларида мазмун бор комбинацион у́йнавотти . Бу кетишда
Муминжонов холатни ижобий тарафга ту́гирлашига ишонаман .
+10   
17 май 22:36:19
ÒZBEKISTON 77777
Бабаянга дарс берди илхом эрке болип тан олишхам мардни иши.
+9   
17 май 22:51:02
Sanjar.M
Руйхатдан утиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ШУЯМ ФУТБОЛМИ, ТЕРПИЛАЛАР ЖАМОАСИ. БИР КУН МУЗДАГИНИ ЕЙСАНЛАР ЧИНИГУЛЛАР ЖАМОАСИ.
Ия Келинг Хааа нима гап Утган сафар жаааа карр каррр
килиб ётгандинг 3-4 уради Навбохор деб 1 тани уролмадику Узи бугун Нефтчи ютиш керак эди
+9   
17 май 22:50:17
Нефти фанат
Муминжоновга булган хурматим бугунги уйиндан кейин ошди. Хакикий уз касбининг устаси экан.
+9   
17 май 22:40:33
Davronbek Beshariq
Жамоага европалик мураббийлар келса, кучайиб коладими...Бош мураббий И. Муминжонов...
+8   
17 май 22:42:51
Мирзохон
ўйинни кўрдим, жа ваҳима қиладиган даражада ётиб ўйинни чўзишгани йўқ, Аброр Исмоиловни ростдан ҳам томирлари тортишиб қолди. Лекин Нефтчи яхши ўйин намойиш қилди деб ўйлайман.
+7   
17 май 23:03:13
Нефтчи мухлис
Нефтчи яхши эмас, аъло даражада зур уйнади. Муминжонов рахмат. Мехнат килганингиз билинди
+7   
17 май 22:56:46
Farruh Akramov
Руйхатдан утиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ШУЯМ ФУТБОЛМИ, ТЕРПИЛАЛАР ЖАМОАСИ. БИР КУН МУЗДАГИНИ ЕЙСАНЛАР ЧИНИГУЛЛАР ЖАМОАСИ.
Армани Бабаянди жамоаси Навбахор бугун нолллл уйин қилди
+7   
17 май 22:39:27
Nomongon1650
Илхом итарди бабани
+6   
17 май 23:30:18
Farruh Akramov
Navbahor_1990 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugungi natijadan bir xafaman bir xursandman Xafaligim jamoam achko yoʼqotdi Xursandligim Neftchi uyoq juyoq qilib mehmonda 1 achko ishlasada murabbiyidan tortib yollanma muxlislar xursand xoling shumi Neftchi Jamoani boshida Namanganlik ichida deyarli Ilxomdan tashqari xammasi glavniylar Namanganlik
Шу ёзган фикриз бугун Навбохор ютолмаганига ёмон ачишгани билиниб қолипти Сизга ёмон хабар бор Илхом Мўминжонов Нефтчидан кетмас экан 4 йил Нефтчида экан
+6   
17 май 23:12:22
jizzax_so'g'diyona
Muminjonov 100% xaq.
Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат.
+6   
17 май 22:54:28
Ibrohimov&UTD
Yotib olishgan bo‘lsa oxirgi 5-10 minutida yotib olishdi zo‘r bo‘lsa Navbahorlaring boshida urib olmiydimi Neftchi xoxlagan tarkib xoxlagan vaqtda Navbahordan ochko oladi oxirgi o‘rinda bo‘lsa ham proga tushib ketgan yili ham Navbahordan ustun bo‘lgan safarda durang. Uyda 2-1 ga yutgan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика