UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Водий дербисида очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, "Навбаҳор" ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Нефтчи"га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол киритган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик. 

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштираяпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтдим, "Навбаҳор" ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. Мутахассислар ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мутахассис ҳозир "Навбаҳор"га ёрдам бермоқда. Жамоа юқори ўринларни эгаллайди деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдизми?

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги мавқеъидан келиб чиқсак қониқарли натижа. Улар стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларга ўйин давомида 2 та имконият бўлди. 

- Акбар Тўраев ўйин бошиданоқ ўйин чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика