UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  15 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Водий дербисида очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, "Навбаҳор" ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Нефтчи"га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол киритган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик. 

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштираяпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтдим, "Навбаҳор" ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. Мутахассислар ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мутахассис ҳозир "Навбаҳор"га ёрдам бермоқда. Жамоа юқори ўринларни эгаллайди деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдизми?

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги мавқеъидан келиб чиқсак қониқарли натижа. Улар стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларга ўйин давомида 2 та имконият бўлди. 

- Акбар Тўраев ўйин бошиданоқ ўйин чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика