UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  3 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  14 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  11 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  398 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да катта ўзгаришлар яқин, 2-3 кун ичида Европадан мутахассислар жамоага қўшилади"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Водий дербисида очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, "Навбаҳор" ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Нефтчи"га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол киритган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик. 

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштираяпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтдим, "Навбаҳор" ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. Мутахассислар ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мутахассис ҳозир "Навбаҳор"га ёрдам бермоқда. Жамоа юқори ўринларни эгаллайди деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдизми?

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги мавқеъидан келиб чиқсак қониқарли натижа. Улар стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларга ўйин давомида 2 та имконият бўлди. 

- Акбар Тўраев ўйин бошиданоқ ўйин чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика