UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  28 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика