

"Бугунги ўйин жанговар руҳда ўтди. Мухлислар 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди. Битта ўйинчи кам бўлиб қолганимиз бизга панд берди. Бурчак тўпидан кейин киритилган биринчи гол ўйин натижасига таъсир қилди. Бу футбол, камчиликлар устида ишлашни давом этамиз.
Наманганлик мухлислар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келишади. Бунинг учун улардан миннатдорман. Кейинги ўйинда ўз майдонимизда тўп сурамиз. Ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов



