UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  0 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  13 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

Илҳом Мўминжонов: "Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этди"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Арал-Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва футболчиларни табриклайман. Рақибни 2-3 кун аввал астойдил ўрганиб чиққандик. Улар сўнги турларда кетма-кет очколар жамғаришаётганди. Шу сабабдан ўйинга нисбатан жиддий ёндашдик ва якунда ўзимиз кутган ғалабага эришдик.

- Илҳом ака, бугунги ўйинда икки хил бўлим кўрдик. Жамоангиз футболчилари биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. Иккинчи бўлимда эса улардаги фаоллик ортди. Ўйиндан келиб чиқиб янги тактик услубларни амалга оширдингизми?


- Биринчи бўлимда йигитлар озгина шошиб қолишди. Олдинги чизиқда юзага келаётган вазиятлардан фойдалана олишмаётганди. Лекин иккинчи бўлим бошида жаримадан гол киритдик ва уёғига йигитлар ўзларига келишди. Бу футбол, барча вазиятлар ҳам гол билан тугайвермайди.

- Сўнгги ўйинларда кичик Дарко Станоевич, Абдул Азиз Юсупов ва Отабек Зокиров таркибда кўринмаяпти. Улар жамоани тарк этганми?


- Ҳа, улар жамоамизни тарк этишди. Нега деганда бу футболчиларга ҳам ўйин амалиёти керак. Ўйлайман-ки, улар ўзларига яхши жамоаларни топишади ва ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу футболчиларнинг келгусидаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайман.

- Ёш ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов фаоллик кўрсатаётган бўлса ҳам гол кирита олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?


- Биз Улуғбек Ҳошимовни "Пахтакор"дан яхши мақсадлар билан трансфер қилганмиз. Улуғбек эндигина 20 ёшга тўлди, ўйлайман-ки унинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда. Легионер ҳужумчимиз олдинда яхши ҳаракат қилмоқда. Ҳошимов, Абдуллаев, Абдунабиевлар ўйинлар орқали тажриба тўплаб яхши ҳужумчиларга айланишади деб умид қиламиз.

- Легионер ҳужумчи Марко Обрадович кетма-кет голлар урмоқда. Унга юқори лигалардан таклиф тушса кетиши мумкинми? Шартномаси қандай тузилган?


- Бўлиши мумкин, унга етакчи клублардан таклиф тушса балки қабул қилиши мумкин. Лекин унинг биз билан бир йиллик шартномаси бор, мавсум охиригача жамоамизда ўйнайди. Кетма-кет голлар ураяпти, кейинги мавсумларда балки бошқа жамоалар уни ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика