UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  13 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин жанговар руҳда ўтди. Ҳимоя марказидаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларини англаб етишади ҳамда келгусида баҳсларда такрорлашмайди. Учрашув давомида хавфли вазиятлар юзага келтириб, фойдалана олмадик. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Дарвозани икки ўйиндан бери Акбар Тўраев қўриқларди, лекин бугун захирада қолдирилди. Сабаби нима?

- Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳат олди. Тўраевнинг қўли, Убайдуллаевнинг оёғи шикастланган. Шу боис, улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик. Машҳуржон Муҳаммаджонов келгуси баҳсларда тажриба орттиради деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлимда жамоа ҳужумларида камчиликлар кузатилди. Футболчининг тўпни узатишида вариантлар кам бўлди. Жамоа асосан ҳимояланди. Ҳужумга эса кўпчилик чиқмади. Натижада ҳужумга ўтган ўйинчилар тўпни ортга узатишди ёки йўқотишди. Бунинг сабаби нимада?

- Аҳамият берган бўлсангиз, бундан аввалги турда қарши ҳужум асосида ўйин ташкил қилгандик. Машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Афсуски, биринчи голни эрта ўтказиб юбордик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи голдан сўнг тезда ўзимизга келиб, ҳисобни қисқартирдик. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар юқори прессингда ўйнашмади, бироқ учинчи голга ўзимиз сабабчи бўлдик. 

- Бугунги ўйинда захирада беш нафар футболчи бор эди. Буни жароҳатларга боғладингиз. Жароҳатлар давомийлигига сабаб нимада?

- Ҳали ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман. Ўнга яқин футболчиларимиз энди тузала бошлаганда яна икки ўйинчимиз сафдан чиқди. Шикофорларга ҳам шикоят қилдик. Энди танаффусга чиқамиз. Келгуси ўйинчиларгача улар ҳам сафимизга қайтади деб умид қиламан.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика