UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  1 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  1 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  17 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  19

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин жанговар руҳда ўтди. Ҳимоя марказидаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларини англаб етишади ҳамда келгусида баҳсларда такрорлашмайди. Учрашув давомида хавфли вазиятлар юзага келтириб, фойдалана олмадик. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Дарвозани икки ўйиндан бери Акбар Тўраев қўриқларди, лекин бугун захирада қолдирилди. Сабаби нима?

- Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳат олди. Тўраевнинг қўли, Убайдуллаевнинг оёғи шикастланган. Шу боис, улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик. Машҳуржон Муҳаммаджонов келгуси баҳсларда тажриба орттиради деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлимда жамоа ҳужумларида камчиликлар кузатилди. Футболчининг тўпни узатишида вариантлар кам бўлди. Жамоа асосан ҳимояланди. Ҳужумга эса кўпчилик чиқмади. Натижада ҳужумга ўтган ўйинчилар тўпни ортга узатишди ёки йўқотишди. Бунинг сабаби нимада?

- Аҳамият берган бўлсангиз, бундан аввалги турда қарши ҳужум асосида ўйин ташкил қилгандик. Машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Афсуски, биринчи голни эрта ўтказиб юбордик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи голдан сўнг тезда ўзимизга келиб, ҳисобни қисқартирдик. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар юқори прессингда ўйнашмади, бироқ учинчи голга ўзимиз сабабчи бўлдик. 

- Бугунги ўйинда захирада беш нафар футболчи бор эди. Буни жароҳатларга боғладингиз. Жароҳатлар давомийлигига сабаб нимада?

- Ҳали ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман. Ўнга яқин футболчиларимиз энди тузала бошлаганда яна икки ўйинчимиз сафдан чиқди. Шикофорларга ҳам шикоят қилдик. Энди танаффусга чиқамиз. Келгуси ўйинчиларгача улар ҳам сафимизга қайтади деб умид қиламан.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика