UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  3 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 0:1 (онлайн ҳисоб)   7 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  11 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  21 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  5 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  6 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16

Илҳом Мўминжонов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўрнига қараб хулоса қилиш ҳам тўғри эмас. Футболни алдаб бўлмайди. Йигитлар бугун қийналишди, шундай бўлса ҳам ғалаба қозонишди, уларни табриклайман. Очко жамғаришда давом этамиз, аввал ҳам айтганман, мақсад бизда чемпионлик ва Суперлига йўлланмасига эга чиқиш. Навбатдаги турда "Оқ-тепа" билан ўйнаймиз, яхши шаклланган жамоа. Бугунгидан ҳам қийин ўйин бўлади. Рақибни ўрганиб чиқиб уларга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


- Кун тартибида Достон Тошматов ҳақидаги савол турибди. Ушбу вазиятга изоҳ берсангиз...

- Достон Тошматовнинг дисквалификацияси якунига етди. ЎзПФЛ бизга футболчини таркибга жалб этишга рухсат берди. Достон эртадан бошлаб машғулотларга қўшилади. Биринчи давра якунига қадар уни тайёрлаб борамиз ва трансферлар ойнаси очилган вақтда рўйхатдан ўтказамиз. Ўйлайманки Достон Тошматов жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.


- Комбинацион ҳужумлар дастлаб ўз натижасини бермагандек кўринди. Шундан сўнг биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига киритилди. Ўйининг боришидан келиб чиқиб берилган кўрсатма шундай бўлдими?

- Бугунги ўйинда позицион ҳужум билан ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин бу услуб ўзини оқламади, марказда хатоларга йўл қўйдик. Ҳар икки гол ҳам қанот ҳимоячиларининг фаоллиги эвазига юзага келди. Қанот ҳимоячиси яхши очилди, марказга берган узатмаси эвазига голлар юзага келди. Хатоларни кўриб чиқамиз, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар билан бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.


- "Шўртан" жамоаси бугун сиз томонгиздан кўп қўлланиладиган услубдан, яъни юқори прессингдан фойдаланишга уринди. Бу сизга кутилмаган холат бўлмадими?

- Кўпчилик бизни юқори прессинг билан ўйнашимиздан хабардор. Бугун позицион ҳужумларга эътибор қаратдик. Рақиб бизни ҳимояда ушлашга уринди. Бугун "Шўртан" жамоасини ҳимоявий ўйин намойиш этишини билардик. Улар чуқур ҳимояланишди, ўйин вақтини чўзишга уринишди. Бу холат йигитларга ҳам таъсир кўрсатди. Беҳисоб шукр, ғалаба қозониб навбатдаги 3 очкони қўлга киритдик.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика