UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28"Милан" Леау билан шартномани узайтиришга тайёр  0 07:06Хави мураббийлик фаолиятидаги 7-совринни ютди. "Ал Садд" иккинчи бор Қатар амири Кубогини қўлга киритди  1 02:01АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да ишончли ғалабани тантана қилди  4 01:15Клопп яна "Манчестер Юнайтед"нинг кўп пенальти тепишидан нолиди  17 00:58Кепа учун А Серия клуби давогарлик қилмоқда  2 00:54Голлар, пенальти ва қизиллар. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда "Турон"ни ютиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:29"Челси" Саулни сотиб олмайди  3 00:14Дембеле келаси ҳафтада сафга қайтади  2 23:52Пуйоль: "Пике - футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири"  4 23:34А Серия. Турнинг дастлабки ўйинида "Женоа" мағлуб бўлди  0 23:07АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла". Асосий таркиблар маълум!  1 22:56Роналду: "Жамоавийликни доимо барчасидан устун кўраман"  10 22:36БАА. Отабек Шукуров жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 22:18Қатарда ЖЧ-2022 учун муҳташам "Ал Тумама" стадиони очилди  6 21:59Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди"  0

Илҳом Мўминжонов: "Фарғона аҳлини чемпионлик билан табриклайман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Фарғона аҳлини чемпионлик билан табриклайман"

Про-лиганинг 21-тугридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳлини табриклайман. Жамоамиз аъзолари, футболчилар ва мураббийлар штабига ғалаба муборак бўлсин деб қоламан. Гувоҳи бўлганинглардек, Про-лига чемпионлигига осонликча эришмадик. Биз ҳар бир учрашувда охирги ўйин каби жанг қилдик. Охирги қадам қийин бўлишини билардик, йигитлар билан бу борада гаплашгандик.

Шерзод Каримовга каттакон раҳмат айтаман, у иккинчи бўлимда захирадан қўшилиб ўйинни ўзгартира олди. Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, биз биргаликда раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажара олдик. Олдиндаги 3 та тур ўйинларида ҳам ғалаба учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи"нинг ўйини у қадар қовушмагандек кўринди. Нима деб ўйлайсиз, бунга майдон холати сабаб бўлдими?

- Ҳозир гапириб ўтдим, бизда охирги қадам қолганди. Бу холат ўз таъсирини кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади, лекин иккинчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Чемпионлик ўйини шунақа бўлади, охирги ўйинда ҳаяжон жуда кучли бўлади. Аллоҳ бизни қўллади ва 89-дақиқада ғалаба голини киритдик.

Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга катта раҳмат айтаман, у киши бизга барча шароитларни яратиб бердилар. Шу инсоннинг сайъи-ҳаракатлари эвазига 3 йилдан буён Суперлигага чиқа олмай келаётган "Нефтчи" яна кучлилар сафига қайтди. Юзимиз ёруғ бўлди, зиммамиздаги вазифани бажардик.

- Қўйилган мақсад амалга ошди, яъни вазифа бажарилди. Олдиндаги тур ўйинларида ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларга имконият берасизми?

- Албатта, шундай бўлади. Олдиндаги ўйинларда биз ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам ўзларини кўрсатишлари учун имконият берамиз.

- Легионер футболчилар хусусида нималарни айта оласиз?

- Легионерлар билан жорий йилнинг 31-декабригача шартномамиз мавжуд. Улар профессионал футболчи сифатида биз билан охирига қадар бирга бўлишади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+10   
15 окт 00:11:15
Boymurod Neftchi
Рахмат Илхом ака бу йил Нефтчи хакикатда жуда ишончли уйнади, Хоким бува айтганидай кейинги йил Супер лигадаям Чемпионлик учун харакат киламиз омад хамиша ёр булсин. Нефтчи Чемпион.
+9   
15 окт 07:05:28
Пахтакор 1972
Гап йук Илхомжон омадингни берсин, афсус Наманган да И.Муминжанов ва Х.Бозоровни кадрига етишмади.Агар И.Муминжанов хозир Наманганда ишлаётган булганида Навбахор энг камида 3 уринда юрган булар эди.Нефтчига келаси мавсумда омад тилаймиз ва оллох хохласа кучли 3 ликда якунлайсизлар супер лигани.Биз хам жуда жуда согиндик Пахтакор ва Нефтчи уртасида буладиган муросасиз ва шиддатли уйинларни.
+9   
15 окт 00:38:32
YusufXoji Og’li
Уч йил куткан кувончли дакикаларимиз етиб келди. Нефтчи Суперлигада.Байрам жуда чиройли утди. Стадиондан Муминжонов Илхомни 90 минут асаблари таранг холда уйинни кузатаётканини куриб, бу жонкуяр мураббийга рахмат айтиб, омад тилагим келди. ОМАД Муминжонов, ОМАД Нефтчим.
+9   
15 окт 00:11:01
Boymurod Neftchi
Рахмат Илхом ака бу йил Нефтчи хакикатда жуда ишончли уйнади, Хоким бува айтганидай кейинги йил Супер лигадаям Чемпионлик учун харакат киламиз омад хамиша ёр булсин. Нефтчи Чемпион.
+8   
15 окт 07:34:26
☆Sadriddin☆
Fanat Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келаси мавсум жиддий селекция килмаса бу чоллар билан узокка бормайди!!!
Керак бўлса ҳасада ўйнашиб результат қилади шу чоллар
+8   
15 окт 00:37:24
Валихонов Фарходжон
Каттапон рахматлар!!!!
Умид киламиз!!!! Энди Нефтчи суперлига еткасилари каторида бу́лади!!!
+7   
15 окт 09:27:45
Onlem
Biz ham sizlarni tabriklaymiz super ligada ham shunday quvonchlik kunlar galabalar kutib qolamiz barchga rahmat super transferlar kutib qolguvchi Neftchi muhlisi.
+7   
15 окт 06:15:46
Тохир Гайибов
Fanat Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келаси мавсум жиддий селекция килмаса бу чоллар билан узокка бормайди!!!
Чоллар деманг,бу футболчилар каттик тер тукишди,ёшлардан кура анча яхши уйнашди. Уларга ташаккур айтиш кк.
+7   
15 окт 00:26:42
MuxammadMuso
Хокимимиз Бозоровга, бош мураббийимиз Муминжоновга РАХМАТ. Ажойиб футбол, ажойиб атмосфера гувохи булдик.
Мухлисларга, фан клубга, сайтимиз ишчиларига, ТВ ходимларига , байрамга хисса кушган барча, барчага РАХМАТ.
+6   
15 окт 00:14:24
Барса 1984
Нефтчи жамосини ва мухлисларини чин юракдан табриклайман. Супер лигада омад. Нефтчи буюк жамоа (Сурхон мухлиси)
+5   
15 окт 00:11:15
Boymurod Neftchi
Рахмат Илхом ака бу йил Нефтчи хакикатда жуда ишончли уйнади, Хоким бува айтганидай кейинги йил Супер лигадаям Чемпионлик учун харакат киламиз омад хамиша ёр булсин. Нефтчи Чемпион.
+3   
15 окт 06:47:43
MuxammadMuso
Тохир Гайибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чоллар деманг,бу футболчилар каттик тер тукишди,ёшлардан кура анча яхши уйнашди. Уларга ташаккур айтиш кк.
Жуда тугри. Ёшнинг ахамияти йук. Мухими натижа. Кулидан келса 50 ёшда хам уйнаб, ёшларга урнак булсин.
+2   
15 окт 00:29:37
Равиш
Нефтчининг шонли йиллардаги уйини гувохи булгаман.Нефтчи факат ва факат чемпионлик учун курашадиган жамоа эди.Хозирги вилоят хокими шундай куллаб куватлаб турса Нефтчини муваффакиятли юришлари бардавом булади.Яхши ният килайлик.Нефтчини Аллох кулласин.Бугун стадиондаги ишкибозларни куриб кузимга еш келди.Билмадим улар Нефтчини куллаш учун келишдими е текин концерт кургани келишдими менга коронгу лекин уйингохда ишкибоз куп булса уйин шукуфи булакчада.
+1   
15 окт 11:07:53
Man U
Нефтчи мухлисларини табриклайман. Водий дербисини хам анча согиндик. Келаси йили водий анча кучаяди инша Аллох! Бозоров хеч кайси сохада ортда колмайдиган рахбарлардан. Омад Нефтчи! Навбахор мухлиси.
-3   
15 окт 12:28:55
Diyorbek Mirzo
Bu g'alabangiz maxalldagai chempionlikka uxshaydi xaqiqiy kuchlarengizni super liga kursatadi ilhomboy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика