UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Илҳом Ҳамроев: “Биз халқаро майдонда ҳам медаллар учун кураша оламиз” Янгиликлар

Илҳом Ҳамроев: “Биз халқаро майдонда ҳам медаллар учун кураша оламиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсум ҳам тобора ўз поёнига етиб келмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида илк маротаба ғолибликни қўлга киритди. Бунда жамоанинг етакчи футзалчиси Илҳом Ҳамроевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. У билан мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

“Чемпионликга осонликча эришганимиз йўқ. Жамоавий ҳамжиҳатлик ва ўзимизга бўлган катта ишонч орқали эришилди. Албатта, мавсум бошида йўқотишлар бўлди. Шундай пайтда ўзимизга бўлган катта ишонч сабаб барчасини ўзгартира олдик. Шундай пайтларда қийин беллашувларда мақсадимиз сари интилдик. Фақат олдинга қараб ҳаракат қилганимиз ўз самарасини берди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз раҳбарияти ва бош мураббийи Баҳодир ака Аҳмедовша каттакон раҳмат айтамиз. Уларга миннатдорчилик билдирамиз. 

Ўйлашимча, мавсум давомида “Локомотив” ва АГМК билан бўлган беллашувларда қийинчиликга дуч келдик. Иккиси ҳам биз каби чемпионлик учун курашди. Мана шу беллашувларда жамоамиз қийин ғалабага эришди. 

Биз ўз йўлимизда давом этсак, мақсадларимизни янада катта олиб,  кўпроқ ўз устимизда ишлашда давом этсак, халқаро мусобақаларда ҳам жамоамиз медаллар учун кураша олади. Бунинг учун бизда барчаси мавжуд. Асосийси, тўхтаб қолмаслик лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика