

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради.
Мазкур ўйинлар олдидан терма жамоа футболчиси Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик.
“Саралаш баҳсларига жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Биз ўйинларга тўлиқ тайёрмиз. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ. Лекин биз уларга қарши илгари ўйнаганмиз. Шуни айтиш керакки, гуруҳдаги барча рақибларимиз анча кучайган ва бизга муносиб қаршилик кўрсатишига шубҳам йўқ. Асосийси, биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва вазифани бажаришимиз лозим”, - дея сўзини якунлади Ҳамроев.



