UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  2 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  15 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика