UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  1 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  2 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  2 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  6 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган? Янгиликлар

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган?

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Хусусан, “Нефтчи” – “Металлург” (7:6) учрашуви голларга бой кечди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар сафида иккита гол уришга муваффақ бўлган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбатлашдик. 

“Металлург” билан баҳсда тўғрисида

“Бугун жуда  қийин ўйинни ўтказдик. Кечаги кунги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик ҳамда “Металлург”га жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўз навбатида бекободликлар ҳам кеча оғир ўйин ўтказганлиги бугунги баҳсда сезилиб қолди. Бир сўз билан айтганда, қизиқарли баҳс бўлди.  

Қўлга киритилган ғалаба ҳақида

“Жамоамиз ўз имкониятларидан максимал даражада фойдалана олди. Қолаверса, муваффақият йўлида кучли шижоат кўрсатди. Бу эса бизнинг ғалабамизни таъминлаб берди. 

“Максам-Чирчиқ”дан учралган мағлубият борасида

“Мазкур ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Қолаверса, юзага келган голли имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда рақибимиз қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланди. Одатда, биринчи ўйин қийин бўлади. Бу сафар ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. 

Мақсадлари тўғрисида

“Ҳар бир ўйинда голлар уришга ва жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Бу мавсумда ўз олдимга 25тадан кўпроқ гол уришни олий мақсад қилганман. Чемпионат якунига қадар буни амалга оширмоқчиман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика