UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  3 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  106 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш” Янгиликлар

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш”

Ҳамюртимиз Икром Алибоев бугунги кунда Жанубий Кореянинг K2 Лигаси иштирокчиси “Тэджон Хана Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мавсум якунларига кўра, унинг жамоаси чемпионатни 3-ўринда якунлади. Хўш, Алибоевнинг келгусида қандай режалари бор? Шу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

- Янги жамоамдаги фаолиятим бир маромда кечмоқда, - дея гап бошлади Алибоев. Биз чемпионатни 3-ўринда тугатдик. Эндиликда K1 Лигасига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этамиз. Мақсадимиз, ушбу плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқчимиз. Жамоамизнинг асосий мақсади келгуси йилда Жанубий Кореянинг Суперлигасида иштирок этиш ҳисобланади.

- Икром, сиз бундан аввал “Сеул” билан кучлилар орасида тўп тепдингиз. Хўш, Кореянинг икки лигаси ўртасида тафовут борми?

- Унчалик катта тафовут йўқ. K1 ва K2 лига жамоаларининг кучлари деярли тенг. Дейлик, “Чонбук Моторс” билан “Улсан” клублари бошқаларга нисбатан бироз кучлироқ. Қолганларнинг савияси деярли бир хил.

- Жароҳатингиздан кейинги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашга катта эътибор қаратгандим. Барчаси жойига тушиб бормоқда.

- “Тэджон” билан шартномангиз қачон тугайди?

- Шартномам муддати шу йилнинг декабрида поёнига етади.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирдан бирор нима дея олмайман. Шу ўринда “Тэджон” клуби мен билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда. Боз устига, олдимда бошқа жамоалардан ҳам яхши таклифлар тушган. Ҳозирча якуний қарорга келганим йўқ. Барчасини вақт кўрсатади.

- Балки Ўзбекистонга қайтишингиз мумкинми?

- Бунга ҳам аввалдан бирор нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика