UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  5 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  4 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  14 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  6 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  4 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11

Икром Алибоев: "Жанубий Корея лигасида ўйнашдан бахтлиман" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Жанубий Корея лигасида ўйнашдан бахтлиман"

"Сеул" клуби билан 3 йиллик шартнома тузган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев интервью берди.

"Жамоага қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. "Сеул" ўз тарихига эга бўлган жамоа. Стадионни кўрдим, менга жуда ҳам ёқди. "Сеул" жамоаси ҳақида кўп маълумотларни билардим. Ўз вақтида бу клуб таркибида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров ўйнаган.

"Сеул" Жанубий Кореяда олти марта чемпион бўлгани ва икки бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлганидан хабардорман. Бу жамоа ҳақидаги таассуротларим жуда ҳам илиқ эди.



Августда Жакартада ўтган Осиё ўйинларида Жанубий Кореяга қарши ўйнагандик. Ўша ўйинда биз 3:4 ҳисобида ютқазгандик. Рақиб жуда ҳам шакллангани кўриниб турганди, жисмоний, техник ва тактик томонлама яхши ўйнашди. Биз ҳам уларга муносиб қаршилик кўрсатгандик. Омад улар томонида бўлиб ғалаба қозониб кетишганди.

Умуман олганда Корея футболи Осиёда ўз ўрнига эга. К-лига Осиёнинг энг кучли лигаларидан бири ҳисобланади. Мана шу лигада ўйнашимдан бахтлиман.

Менга майдон марказида ўйнаш ёқади. Ҳужумчилар ортидами ёки таянч ярим ҳимоясидами фарқи йўқ. Марказда ўйнасам бўлгани.

Ўйинимга келадиган бўлсам, қисқа пас, кўпроқ тики-така услубида ўйнаш ёқади.



2019 йилги мавсумда Жанубий Корея чемпионатида энг кўп голли пас берган футболчилар орасида бўлишга ҳаракат қиламан ва насиб қилса бунга эришаман.

"Сеул" клуби мухлисларига кейинги мавсум биргаликда чемпионликни нишонлашни ва ундан кейинги йил Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни тилайман. Барча мухлисларни "Seoul World Cup" стадионида кутиб қоламан ва улар билан кўришишни орзиқиб кутаяпман", - дейди Алибоев "Сеул" клуби матбуот хизматига.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика