Иконе 14+1 млн евро эвазига "Фиорентина"дан "Лилль"га ўтди
31 дек 2021 16:04
Янгиликлар
Иконе 14+1 млн евро эвазига "Фиорентина"дан "Лилль"га ўтди
"Лилль" ярим ҳимоячи Жонатан Иконенинг "Фиорентина"га ўтиши борасида келишувга эришди.
Француз клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, ўйинчи итальян жамоаси билан Италияда трансфер ойнаси (3 январь) очилганда шартнома имзолайди.
"Лилль" Иконега янги клуби билан машғулотларни бошлаш учун ҳозирданоқ "Фиорентина"га қўшилишига рухсат берди.
Италия клуби француз учун 14 миллион евро ва 1 миллион евро бонуслар ҳисобида тўлайди. "Лилль" шунингдек ўйинчининг кейинги сотувидан 15%ини ўзиники қилади.
23 ёшли хавбек жорий мавсум "Лилль" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар