UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Иккинчи лига. “Яшнобод” йирик ҳисобда зафар қучди Янгиликлар

Иккинчи лига. “Яшнобод” йирик ҳисобда зафар қучди

Футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси “Б” гуруҳида иштирок этаётган “Яшнобод” жамоаси иккинчи турда Сергели туманининг LSF футболчилари меҳмони бўлди.

Учрашув тўлиқ яшнободликлар ташаббуси остида ўтди. Азиз Файзиев раҳбарлик қилаётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари рақибига ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 0:6.

Ўйиннинг 5-дақиқасида дастлаб Тимур Васильевнинг тўп узатишидан сўнг, Азамат Бойматов ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Тимурнинг ўзи ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида мезбонлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган Сойибжон Сафаров ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа мураббийлари таркибларда ўзгаришларни амалга оширишди. Бу ўзгаришлар меҳмонлар ўйинини янада кучайтирди. Натижада яшнободликларнинг ёш ва умидли футболчиси Миржалол Мирзаев ўз “дубл”ини нишонлаган бўлса, Авазжон Суюндиков якуний ҳисобни 0:6 кўринишига келтирди.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Иккинчи лига. “Б” гуруҳи. 2-тур
2018 йил 24 апрель (сешанба)
LSF — «Яшнобод» — 0:6 (0:3).
Ҳакамлар:
Рустам Лутфулин, Сервер Еремеев, Жаҳонгир Мусаев.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
LSF: Бахтиёр Худоёров, Элдор Норбоев, Суҳроб Раҳмонов, Сарвар Эшпўлатов, Бахтиёр Абдураимов (с), Бекзод Бурхонов, Даврон Анваров, Шахбоз Эркинов, Азамат Юнусов, Сарвар Абдуллаев, Азамат Турсунов.
Захирадагилар: Шахбоз Абдулазизов, Умид Мавлонов, Миржалол Абдувоҳидов, Ҳасан Асадов, Отабек Туропов, Абдураҳим Ҳамзаев.
“ЯШНОБОД”: Бобур Ҳайдаров, Азамат Бойматов, Аббос Саидкаримов, Фирдавс Кенжаев, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Шокир Бекназаров, Сойибжон Сафаров, Тимур Васильев (с), Тоҳир Исроилов, Миржалол Мирзаев.
Захирадагилар: Ахроржон Азаматов, Авазжон Суюндиков, Баҳодир Даминов, Азиз Тўхтаматов, Расул Шуҳратов, Шерзод Худоёров, Жавлон Примбетов.
Голлар: Азамат Бойматов (5), Тимур Васильев (10), Сойибжон Сафаров (33), Миржалол Мирзаев (61, 73), Авазжон Суюндиков (80).

Мазкур ғалабадан сўнг, “Яшнобод” футболчилари ўз ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олишди.

Тақвимга кўра, яшнободликлар навбатдаги учрашувни 1 май, сешанба куни ўтказади. Ўйин Яшнобод туманидаги “Обод” сунъий қопламали стадионида бўлиб ўтади. Унда “Яшнобод” вакиллари Мирзо Улуғбек туманининг “Автомобилист” жамоасига қарши тўп суришади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика