UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  4 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  9 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  3 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41

Иккинчи даврада биттадан ютган жамоалар ўзаро баҳсида ким ғолиб бўлади? Янгиликлар

Иккинчи даврада биттадан ютган жамоалар ўзаро баҳсида ким ғолиб бўлади?

Бугун олий лиганинг 26-тур доирасида "Нефтчи" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтади. "Обод"га қарши ўтказилмаган, аммо техник ғалаба ёзилган ўйинни ҳисобга олмаганда, иккала жамоа ҳам иккинчи даврада ҳозирча биттадан ютуққа эришди.

16:30 - “Нефтчи” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ПФЛ вакили: В. Штерн. 

Машҳур ҳакамимиз Австралия ва Сурия ўртасидаги учрашув пайтида олган жароҳатини даволаб яна майдонга қайтмоқда. Бугун Равшан Эрматов Фарғонадаги беллашувни бошқариб боради. 

Бугун қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда, бунга сабаб иккала жамоага ҳам ғалаба ниҳоятда зарур. Қолаверса, росмана ўйинларда иккала жамоа ҳам биттадан ғалабага эришди. Яхшиси, бу ўринда "Обод"га қарши баҳсдаги техник ғалабани ҳисобга олмай турамиз. 

"Нефтчи" иккинчи даврадаги ягона ғалабасини 23-турда "Олмалиқ"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қўлга киритган. "Қизилқум" эса ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келган. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" "Қизилқум"дан 10 очкога ортда қолмоқда. Навоийликлар 30 очко билан 11-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 20 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Жамоаларда мақсадлар турлича: "Қизилқум" ўнликка кириш, "Нефтчи" эса олий лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Бугунги ўйиндаги имкониятлар борасида иккала жамоани ҳам тенг дея оламиз. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача уйдаги ўйинларда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 10-турда "Обод"ни зўрға 1:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратган. 

"Қизилқум" ҳам нима учундир иккинчи даврада ўзини кўрсата олмаяпти. Шундай бўлдики, жамоанинг мағлубият ва дуранглардан боши чиқмай қолди. "Қизилқум" иккинчи даврада сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан биттасида дуранг ("Сўғдиёна" билан) қайд этди ва уч бор ("Навбаҳор", "Бухоро" ва "Насаф" клубларига) мағлуб бўлди.

Биласизми? "Қизилқум" мавсум бошидан бери сафар ўйинларида ҳозирча икки бор ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан. Иккита ғалаба ҳам биринчи даврада қайд этилган бўлиб, жамоа Тошкентда "Бунёдкор"ни ва Самарқандда "Динамо"ни мағлуб эта олган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика