UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Икки қайиқни бошқараётган мураббийлар ёхуд бундан қайси томон жабр кўради? Янгиликлар

Икки қайиқни бошқараётган мураббийлар ёхуд бундан қайси томон жабр кўради?

Бу мавзу ҳар бир даврда долзарблигини йўқотмаган, диққат марказида бўлиб келган.

Келинг айни вақтда турли ёшдаги терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган мураббийларни бир эслаб ўтсак. Пасдан бошлаймиз, ўсмирлар терма жамоамизни "Пахтакор" академиясидаги фаолияти билан танилган Олим Шокиров бошқармоқда. Ёшлар терма жамоамиз эса бир вақтнинг ўзида учта жойда ишлаётган Тимур Кападзе қўлида. Миллий терма жамоамиз эса "Бунёдкор"да меҳнат қилиб келаётган Вадим Абрамов, олимпиячиларимизга қийин ҳолатда "Сурхон" билан натижа кўрсатишга интилаётган Равшан Ҳайдаров устозлик қилмоқда. Ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларимиз бир вақтда иккита, учта кемани бошқаришни уддасидан чиқишмоқда. Бизни бунга эътирозимиз йўқ, омадини берсин. 

Гап шундаки бу тажрибадан бундан бир неча йиллар олдин футболимиз жуда кўп ва хўп жабр кўрган. Икки кемани бошини ушлаётган мураббийлар билан терма жамоаларимиз бирон бир натижага эришганини кўрмаганмиз. Узоққа бормаймиз, яқин йилларга назар ташлаймиз ва бугунги даврга боғлаймиз. Икки жамоани бошқара олмаслигига кўзи етмаган Миржалол Қосимов терма жамоа манфаати учун икки маротаба "Бунёдкор"даги ишини йиғиштиришга мажбур бўлганди. Биринчиси ЖЧ-2010 саралаш босқичида, иккинчиси Осиё кубоги-2015 тайёргарлик жараёнида. Орада олимпия терма жамоасини ҳам Инчеондаги Осиё ўйинларига тайёрлаган ва турнирга олиб боргани эсимизда. Бироқ, шундай мураббийлар бўлганки икки жамоани ҳам бирваракайига бошқаришга ўзида куч топа олган ёки нимадир қила олишига ишонган. Якунда эса ҳеч вақосиз қолган. Ачинарлиси ўша пайтдаги хатони ҳозир ҳам такрорламоқдамиз. Бир хатога иккинчи маротаба йўл қўйиш бизга нима бера олишини тушуниш қийин. 

Вадим Абрамов. Айни вақтдаги терма жамоамиз билан биргаликда "Бунёдкор"да ҳам ишини давом эттираётган мутахассис учун бу ҳолат бегона эмас. Абрамовни пайтида "Трактор" ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасини баробар бошқаргани якунда бизни Пекин олимпиядасидан қуруқ қолдирганди. Худди шунақа вазият 2011 йил ҳам такрорланди, натижа эса яна ўша олимпиячиларимиз Лондон остонасидан ортга қайтишга мажбур бўлишди. БАА билан ҳал қилувчи ўйинга олимпия терма жамоамиз қай ҳолатда етиб келганини яхши эсласангиз керак. Энди бугунги кунда Абрамовнинг ҳам  клуб ҳам терма жамоада ишлаётгани яна бир бор қайсидир томоннинг зарарига ишламаса бўлгани. Ўтган йили "қалдирғочлар" билан бронза медалларига эга чиққан Абрамовдан клубдагилар бу йил камида шу натижани кутишади. Лекин, октябрь ва ноябрь ойларида у яна терма жамоа билан банд бўлади. Агарда ЖЧ саралаш баҳслари январь ёки февраль ойларида ўтадиган бўлса "Бунёдкор" қийин аҳволда қолиши мумкин. Абрамов унга қадар катта урғуни терма жамоанинг тайёргарлиги ва йиғинларга қаратади. 


Олимпия терма жамоамизни янгидан шакллантириш устида иш олиб бораётган Равшан Ҳайдаров ҳам икки жамоани бошқаришда давом этмоқда. Фикримизча "Сурхон"даги вазият айни вақтда мураккаб кўриниш олган. Жамоа турнир жадвалининг қуйи ўринларидан бирини банд этиб турибди. Иккинчи даврада эса янада қийин бўлиши тайин. Ҳам клуб, ҳам терма жамоада ишлаш Равшан Ҳайдаров учун янгилик эмас. 2000 йилларни бошида мутахассис "Пахтакор" ва миллий терма жам  оамизда фаолият олиб борганидан хабаримиз бор. Айни вақтда вазият бошқача, тўғри олимпия терма жамоамиз бундан ҳеч қандай зарар кўрмаслиги мумкин. Аммо, Ҳайдаров ҳозир кўпроқ "Сурхон"га керак деб ўйлайман. 


Ёшлар терма жамоамиз билан Тожикистонда йиғин ўтказаётган Тимур Кападзе бир неча кун олдин "Локомотив"да Андрей Микляевга ассистент этиб тайинланди Шунингдек уни миллий терма жамоамизда Вадим Абрамовга ҳам ёрдамчи эканлигини унутмаслигимиз лозим. Бундан кўриниб турибдики Кападзе икки эмас, учта жамоанинг ишини олиб боришига тўғри келади. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва ЖЧ-2022 саралаш баҳслари қишда иссиқроқ мамлакатда ўтишини таҳмин қиладиган бўлсак Кападзе учун осон бўлмаган давр кутаётганини сезиши мумкин бўлади. "Локомотив" ўзининг биринчи ўйинини 10 сентябрь куни ўтказади, Кападзе эса йиғинни 7 сентябрь куни якунлаб 8 санада қайтади. Кўриниб турибдики унда "Локомотив"да Микляевга ёрдам бериш учун ҳеч қанча вақт бўлмайди. Бир томондан ёшлар терма жамоаси, селекция ишларини ниҳоятда пухта олиб бориш талаб этилади бунда.


2005-2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U 14 терма жамоасини қўлига олган Сервер Жепаров мана иккинчи йиғиндирки Вадим Абрамовга миллий терма жамоада ёрдам бериб келмоқда. Билишимизча у терма жамоада Тимур Кападзенинг ўрнини вақтинча тўлдириб турибди. Савол Мирко Йеличич қаерга йўқолиб қолди? Ачинарлиси Абрамов шу вақтгача ўзининг аниқ мураббийлар штабини шакллантириб улгурмагани. Ҳозирда унинг штабидаги барча мураббийлар терма жамоа йиғинидан кейин ўз жамоаларига ёки клубларга йўл олишади. Ўз вақтида миллий жамоада Қосимовга Шуҳрат Мақсудов, Александр Волков, Бахтиёр Ашурматов ёрдамлашган. Уларнинг аниқ вазифалари бўларди, Ашурматов рақибларни ўрганиш учун маълумот топиб келарди, Мақсудов ва Волков жисмоний ҳолат устида иш олиб борарди. Бабаян учун эса Журжевич ва Жалилов худди шу вазифани бажарарди. 


Унутила ёзган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ҳам ҳозирги кунда "Севинч" клубини бошқараётганини айтиб ўтиш жоиз. 

Терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган мураббийларнинг ҳеч бирининг эътибори ва диққати фақат терма жамоага йўналтирилмаган. Улар терма жамоа билан бирга ўз клублари ҳақида ҳам қайғуришларига тўғри келади. ЎФА терма жамоалар маркази ёки раҳбарлар бунга қандай қарамоқда? Балки, етарлича маош тўланмаётгандир? Юқорида таъкидлаганимдек бундан қайсидир томон панд еб қолиши ҳеч гап эмас. Икки жамоанинг ўртасида турган мутахассислар ҳақида мақолани Ўткир Ҳошимовнинг қуйидаги сўзлари билан якунлайман. "Ўртадаги одам ҳавфли одам. Ҳам болғадан, ҳам сандондан зарба ейди".

Абдулазиз Искандаров.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика